Кун рақами: Ўтган йили қирғизистонлик муҳожирлар мамлакатга қанча пул жўнатишган?

456

Миллий банкнинг маълумотига кўра, ўтган йили чет ўлкада юрган Қирғизистон фуқаролари мамлакатга 2 миллиард 407 миллион АҚШ долларини жўнатишди. Мазкур маблағларнинг деярлик 90%и Россиядан келган  — 2 миллиард 358,4 миллион АҚШ доллар.

АҚШнинг ўзидан қирғизистонликлар юртига 30,7 миллион доллар ўтказишган. Қолган давлатлардан ўлкага 15,4 миллион доллар жўнатилган. 

2018 йили эса Қирғизистонга 2 миллиард 685,4 миллион доллар жўнатилган — жорий йилга нисбатан 2019 йили пул ўтказмалари 278,4 миллион долларга ёки 10 фоизга камайди. 

Ўтган йилнинг натижасига кўра Қирғизистондан 554,5 млн доллар хорижга чиқарилган — унинг 547,6 миллион доллари Россияга жўнатилган.

Муаллиф: Диана Омурзакова