Магнитогорскдаги уйнинг портлаши. Қирғизистонлик далилларнинг йўқлиги сабаб бўшатилди 

504
Зайнобиддинов қийноқлар сабаб қовурғалари қайси ерида нотўғри ўсиб кетганини кўрсатмоқда.Сурат: «Настоящего времени» видеосидан олинган скрин

2018 йили Магнитогорскдаги уйни портлатишда иштирок этганликда гумонланиб қўлга олинган Хусниддин Зайнобиддинов далиллар йўқлиги сабаб 10-февралда эркинликка чиқди. 

Зайнобиддинов «Озодлик»ка берган интервьюсида Москвага «адолат излаб» борганини ва у ерда ҳуқуқини тиклаш устида ишлашини  айтган. У ҳуқуқ тартибот органларининг  ходимларини жавобгарликка тортиш учун Европа судигача боришга тайёрлигини билдирди. 

Унинг айтишича, у депортация лагеридан пул ва хужжатларсиз бўшатилган. 

«Мени шунчалик адолатсизларча хўрлашди, баданимнинг ҳар ерини синдиришди. Мени кўрсанглар чўчиб кетар эдинглар. Россияда қандайдир бир қонунлар бўлиши керакми?! Москвага адолат излаб келдим», — деп билдирди ал.

Зайнобиддиновнинг айтишича, қийноқлар сабаб унинг бир неча қовурғаси нотўғри ўсиб кетган, ички органлари бузилган ва бурни синган.Зайнобиддиновнинг айтишича, Федерал хавфсизлик хизматининг (ФХХ) ходимлари унга номаълум одамларнинг суратларини кўрсатиб, уйни портлатганини бўйнига олишини талаб қилишган. 

«Дастлаб сув қуйиб, [электр токини] ёқиб, тергов қилишади. Улар мени сўроқ қилиб, ток урдириб, кейин қулоғимга  [электродларни қўшишди], ҳушимни йўқотиб қўйибман, шундан кейин нима бўлганини билмайман. Мени хатто вақтинча сақлаш жойига ҳам олишмади, мени у ерга олиб боришганда “бунинглар ўлади” деб айтишди. Сўнгра яна бир ерга олиб келиб, ташлаб кетишди, ФХХчилар. “Кимсизлар” деб сўрадим улардан. Менга бу ФХХчилар дейишди», — дейди Зайнобиддинов.

Зайнобиддинов ким тарафидан қийноққа олинганини аниқ билмайди — уни тергов қилганлар ўзларини таништиришмаган ва унинг бошига қоп кийгизиб қўйишган. Унинг айтишича, уни электрошокер билан уриб,  электрогенераторнинг симларини қўл бармоқларига улашган. 

Магнитогорскдаги чўкиб қолган остона. Сурат: ТВ Центр

2018 йилнинг охирида  Магнитогоркдаги кўп қаватли уйда  икки портлаш бўлиб, натижада 39 киши ҳалок бўлган. Зайнобиддинов 2019 йили 16-январда дўкондан чиқиб келаётганда юз ниқоби кийган кишилар ушлаб кетганини билдирган. 

У Челябинскда яшаб, ошпаз бўлиб ишлаб юрганини, Магнитогорскга эса хотини ва чақалоғи билан меҳмонга келганини айтган. 

Зайнобиддиновнинг айтишича, қўлга олингандан кейиноқ уни «шаҳарнинг четидаги шахсий бинонинг ертўласида сув ва таом бермай ноқонуний уч кун ушлаб туришган». Шундан кейин адвокатлар уни қовурғалари синган ва баданлари кўкарган аҳволда ФХХнинг қамоғидан топишган. 

2019 йили июлда Зайнобиддинов ФХХнинг изоляторида етти ой ушлаб турилгандан кейин қўйиб юборилган. Сўнгра полиция ходимлари уни жорий йилнинг февралига қадар ярим йилга депортация лагерига жўнатишган. 

ФХХнинг ходимлари зўравонлик қўлланиш билан қилинган терговга алоқалари йўқлигини айтишган. Бундан ташқари, улар судда «Новая газета» нашрининг  Зайнабиддинов устидан бўлган қийноқ ҳақида материалини судда инкор қилишиб, шундан кейин мақолага тўсиқ қўйилган.