Олий суд Азимжон Асқаровнинг ишини қайтадан кўриб чиқади. Нима учун бу иш аҳамиятли?

521

Азимжон Асқаров. Сурат: ЖИДХнинг матбуот хизмати

Қирғизистоннинг Олий суди ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровнинг ишини 25-февралда қайтадан кўриб чиқади. Унга нисбатан 2010 йили озодликдан ажратиш ҳукми чиқарилган, кўплаган ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари уни виждон маҳкуми деб ҳисоблашади.

Асқаровнинг иши Қирғизистонда 2010 йилларнинг бошида энг шов-шувли мавзулардан бири бўлган. Бугун у ҳақда гаплашганлар кам, айниқса сиз ўн йил аввал ёш бўлган бўлсангиз барча деталларни билмаслигингиз мумкин.

Нима учун бу иш аҳамиятли эканини ва унга нима учун назар солиб туриш кераклигини айтиб берамиз.

Азимжон Асқаров аслида ким?

Азимжон Асқаров — ўзбек миллатидаги ҳуқуқ ҳимоячиси. 15 йил “Воздух” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотига раҳбарлик қилган. У милиция ходимлари қийноқлардан фойдаланаётгани тўғрисидаги мақолалари билан танилган.

Асқаровнинг ташкилоти кўпроқ ўзи туғилган Жалолобод вилоятининг Бозор-Қўрғон туманидаги милиционерларнинг ишига алоҳида эътибор қаратган.

Асқаров суриштирув ўтказган энг маълум вазиятлардан бири — бу 2006 йили саккиз ой давомида ноқонуний қамоқда ушлаб турилган аёлнинг воқеаси. Милиционерлар уни кўп бор зўрлашган, аёл ҳомиладор бўлиб қолганда эса улар унинг ҳомиласини олдириш учун аёлни касалхонага етказишган.

Асқаровнинг суриштируви ортидан икки милиционер хизматидан бўшатилиб, тўрт нафарига нисбатан эса жиноят ишлари қўзғалган.

Асқаровнинг яна бир шов-шув яратган суриштируви милиционерларнинг одам ўлдиришни тан олдиришган қирғизистонлик аёл ҳақида бўлган. Асқаров ўлдирилган деб айтилган аёлни қидириб топиб, суд залига олиб келган. Айбланган аёл қўйиб юборилиб, Бозорқўрғон туманининг прокурори эса ишдан олинган.

Асқаров “инсон ҳуқуқи ва демократия учун курашга қўшган ҳиссаси” учун “Одамга одам” номли обрўли мукофот билан тақдирланган. У 2012 йили қамоқда ётиб, халқаро “Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг” мукофотини матбуот эркинлиги учун лауреати бўлган.

У ҳолда нима учун қамоқда ўтирибди?

Азимжон Асқаров 2010 йили, Қирғизистоннинг жанубида қирғизлар ва ўзбеклар ўртасида бўлган миллий низо вақтида милиция тарафидан қўлга олинган.

Тергов ҳуқуқ ҳимоясини бозорқўрғонлик милиция ходими Миктибек Сулаймановни ўлдиришда айблаган. Шунингдек унга қарши жанжал вақтида оммавий тартибсизликларни уюштириш ва миллатлараро низо қўзғаш бўйича айблар қўйилган.

Қўлга олингандан кейин Асқаров бир неча кун қийноққа олинган. Асқаров эса бу ҳақда адвокатига айтиб бергандан кейин у ҳимояланиш ҳуқуқидан ажратилган.

Асқаров этник ўзбек эканини ҳисобга олганда, унга қарши кампанияда дарров миллий риторика бошланиб кетган. Бу биринчи ва иккинчи инстанцияларнинг судларида Асқаров суд залида номаълум одамлар тарафидан калтакланишига олиб келган. Унинг адвокатлари ҳам вақти-вақти билан босимларга учраб турган.

2010 йили ўлканинг жанубидаги жанжалларнинг натижаси бўйича оғир ҳукмлар этник ўзбекларга чиқарилган. Асқаров уларнинг қаторини тўлдирган — 2010 йили сентябрда Бозор-қўрғон туман суди уни умрбод озодликдан ажратиш ҳукмини чиқарган.

Қирғизистоннинг ичидаги ҳам, унинг ташқарисидаги ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам Асқаровга қарши жараённи танқид қилишган.

Юристларнинг халқаро комиссияси чиқарган хулосага кўра, 30 саҳифадан иборат Асқаровни ҳукмининг матнини ярми милиционерларнинг Асқаровга қарши кўрсатмаларидан, ҳукмга ва Асқаровни хатти-ҳаракатларининг тушинтирмасига ўрин берилган. Айни вақтда, ҳуқуқ ҳимоячисининг шикоятини бир абзацга сиғдиришган.

Бундан ташқари, ҳукмда ўша вақтда ўлканинг жанубида юз берган вазиятлар ҳисобга олинмаган. Асқаровнинг айтишича, суд гувоҳларнинг кўрсатмаларини қабул қилмай ва ҳуқуқ ҳимоячисини судда ҳимояланиш имкониятидан ажратиш орқали уни оқловчи далилларни кўриб чиқмаган.

Халқаро босимга қарамай, 2010 йили юқори инстанцияларнинг судлари Асқаровнинг умрбод қамоқда қолиш ажримини кучда қолдирган.

Азимжон Асқаровнинг охирги сўзи. Чуй вилоят суди. 2017 йилнинг январь ойи.

Бундан кейин уни ҳимоя қилиш мақсадида қандай ҳаракатлар кўрилган?

Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш жамоатчилиги дунё бўйича Асқаровни ҳимоя қилишга бағишланган акцияларни бир неча бор уюштирган. Аммо бундан натижа чиқмаган, бунинг устида Олий суд қароридан шикоят қилиш имкони бўлмай қолган.

Асқаровнинг адвокатлари БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига мурожаат йўллаган, аммо бу доимгидек БМТнинг қўмитаси билан бўлиб келганидек, мазкур мурожаатномани бериш ва кўриш процесси бир неча йил вақтни олган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Асқаров қийноққа олиниб, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан суд адолатсиз бўлганини 2016 йилигина тан олган. Қўмита Қирғизистон ҳукуматини Асқаровни зудлик билан озод қилиб, унинг судланганини бекор қилиб, бадал тўлаб беришга чақирган.

Асқаровнинг иши Чуй вилоят судига қайта кўришга жўнатилган. 2016 йилдаги суд йиғинлари мобайнида Асқаров томонидан гувоҳлар бор судга чиқиб гапиришган. Аммо бу ҳам ёрдам бермаган. Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитасининг талабларига қарамай, Асқаровнинг умрбод қамоқда қолдириш ҳукми кучида қолдирилган.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг кейинги очлик акциялари ва халқаро акцияларнинг янги тўлқинларидан натижа чиқмаган.

Нима учун ҳозир қайта Асқаровнинг иши бўйича суд йиғини ўтмоқда?

Аммо Асқаров БМТ қўмитасининг қарори бўйича Чуй вилоят судининг қарори устидан шикоят қилган, энди эса Олий судга халқаро тавсияларни бажариб, Асқаровни озод қилиш ёки озод қилмасликни ёки уни умрбод маҳбусликда қолдиришни танлаши керак.

Асқаровнинг адвокатлари бу процессни ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан ҳукмни бекор қилиш бўйича ҳукумат учун охирги имконият деб аташади, чунки ҳимоя шикоят учун барча имкониятларни сарфлаб бўлган.

Судда Асқаровни “Бир ДуйноҚирғизистон” ва “Озодлик овози” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг адвокатлари ҳимоя қилади.