«Матраимовларнинг алоқаси йўқ экан». Алайликлар дастлабки мурожаатидан бош тортишди 

475

Алай туманининг оқсоқоллари президентга қайтадан видеомурожаат қилишди. Бу сафарги мурожаатида турғунлар уларнинг ҳамқишлоғи, спортчи Тологон Рахманберди ўғлига боғлиқ ишда Матраимовларнинг алоқаси йўқлигини тушунишганини айтишган. 

Бундай билдирувни улар билан президент Сооронбай Жээнбековнинг топшириғи асосида ИИВнинг етакчиси Кашкар Жунушалиев учрашгандан кейинг тарқатишди.

«Биз [...] бу ерда Матраимовларнинг алоқаси йўқ экан ҳам. Биз тушунмовчилик сабаб баъзи гапларни айтган эканмиз. Шу сизнинг бизни қадрлаб, махсус юборганингизга катта раҳмат. Биз билан суҳбатлашиб барини тушунтирди. Ҳаммасини тушундик. Аҳоли номидан кечирим сўраймиз. [...] қисқаси уларнинг умуман алоқаси йўқ экан, биз шуни тушунмай гапириб қўйган эканмиз», — деб билдиришган алайликлар.

Матраимовларга боғлиқ уч мурожаат 

14-февралда спортнинг қоидасиз жанг тури бўйича курашчи Тологон Рахманберди ўғли Матраимовнинг устидан шикоят қилди. У видео мурожаатида «Ўшда одамлар Матраимовларнинг кланидан қўрқиб яшашаётганини» билдирган.

Шундан кейин Алай туманининг Арпа-Тектир қишлоғи турғунлари ҳам Рахманберди ўғлини қўллаб, президентга мурожаат қилиб видео чиқаришган.

“Биз укамиз Рахманберди ўғли Тологонга Ўшда Райим Матраимовнинг қўлловчилари, Қилич Саркарбаев, Нурбек Райимбеков, Мунар Матраимовлар тарафидан таҳдидлар бўлаётганидан хавотирдамиз. Сооронбай Шарипович, шу ишни ўз назоратингизга олишингизни илтимос қиламиз”, — деб мурожаат қилишган президентга алайликлар.

Айни кунда президентга Эмирбек Кимсанов ҳам мурожаат қилган. У Давлат божхона хизматининг Ўш вилояти бўйича бошқармасининг собиқ ходими Эмилбек Кимсановнинг укаси. У акаси Эмилбек Райимбек Матраимов тарафидан бўлаётган босим сабабли мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлганини билдирган.

Кўп ўтмай ИИВ ва Ўш вилоят ИИБи видеомурожаатлар бўйича текширув бошланганини хабар қилган. Депутат Искендер Матраимов эса — Божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг акаси — уларнинг оиласига қарши крминални қўлланиш харакати бўлаётганини билдириб, юқоридаги мурожаатларни қоралаш қатори баҳолаган. 

Муаллиф: Айбике Адилет қизи