Ўш шаҳар суди 20-январда хотинини машинаси билан уриб, кейин бир неча метрга судраганликда гумонланаётган кишини уй қамоғига чиқариш ҳукмини қабул қилди. Суднинг матбуот котиби Бекзат Осмонкулов билдирганидек, жабрланувчи қарши аризасини қайтариб олиб воқеа оиласининг розилигисиз ОАВларга тарқаб кетганини айтган.
“Жабрланувчи турмуш ўртоғининг оилада яхши ота эканлигини, оиласини йўловчи ташиб боққанлигини айтиб, айбланувчини уй қамоғига чиқариб бериш илтимоси билан мурожаат қилган”, — деб билдирди Осмонкулов.
Бундан ташқари, суддан судья гумондорнинг эҳтиёт чорасини кўришда унинг шахси аниқланганини, доимий яшаш ерининг борлигини, вояга етмаган уч фарзандининг борлигини ва оилада ёлғиз боқувчи эканини ҳисобга олганини хабар қилишди.
Жабрланувчи “Турмуш” нашрига турмуш ўртоғи 16-февралда “ҳаммомдан нимага кеч келдинг” деб машинаси билан зарб бериб, сўнгра қўлидан ушлаб бир неча метргача судраганини хабар қилган. Шундан кейин эри воқеа бўлган ердан машинасини ҳайдаб кетиб қолганини айтиб берган.
Аёлнинг шаҳар касалхонасига ҳаммомга бирга борган дугоналари етказган. Шифокорларнинг айтишича, жабрланувчининг бош мияси чайқалган. У журналистларга эри билан 25 йилдан бери бирга яшаганини ва уларнинг ўртасида беш бола борлигини қўшимча қилган.
Ўш ШИИБи аёлнинг турмуш ўртоғини 19-февралда қўлга олиб, воқеа бўйича “Безорилик” моддаси билан судгача текширув бошлаган.