“Мендан қочишяпти”. Коронавирус сабаб чет ўлкадаги қирғизистонликларга қандай муомала бўлмоқда?

483
Иллюстрация: Жанно Жарматова

Хитойда бунгача номаълум бўлган коронавируснинг COVID-2019 янги тури туфайли келиб чиққан пневмониянинг чиқиши Қирғизистонда ҳам, дунё юзида ҳам энг кўп муҳокама қилинган мавзуга айланди.

Ҳозирда вирусни 75 мингдан ортиқ одам юқтириб, икки мингдан ортиғи бу касалликдан ҳалок бўлган.

Вирус асосан Хитойда тарқалган — 74,5 минг коронавирусни юқтириш ҳолати қайд этилган, бу уларнинг умумий сонидан деярлик 90 фоизини ташкил қилади.

Шу сабабдан интернетда осиёлик ва коронавирус бўйича мемлар ва ҳазиллар тарқалиб, дунё юзи бўйича эса осиёликлар камситиш ёки ўзларига нисбатан ҳайратланарли муомалалар қилина бошлаганини билдира бошлашган. Бу кўриниш боис осиёликларни вируснинг ортидан камситмасликка ундаган #ImNotVirus ҳаракатининг яралишига туртки бўлган.

Биз чет ўлкада жамиятнинг нохайрихоҳлиги ва қўрқувига дучор бўлган қирғизистонликларнинг воқеаларини бир материалга тўплаб, ҳикоя қилиб беришга қарор қилдик.

Айя. Подгорица, Черногория


Кичкина бир бола столимнинг ёнида рақсга тушиб, ўйнаётганда, ота-онаси “Чайнеза”нинг ёнида ўйнама деб айтишди.


Юрганингда одамлар кўчанинг нариги бетига ўтиб кетишади, айниқса бола етаклаган эр-хотинлар. Лифтнинг ичида турганимни кўрганлар кирмай ўтказиб юборган вазиятлар ҳам бор.

Бир сафар савдо марказида ёш йигитлар “Чайнеза!” деб қичқиришди. Улар масхара қилиқлар қила бошлашди — улардан бири бошқа йигитларни мендан ҳимоя қилган бўлиб, “Эҳтиёт бўлининглар, коронавирус!” дегандек бўлиб уларни тўсиб турди. Ўша болалар ва савдо марказидаги бошқа одамлар қаҳқаҳа отиб кула бошлашди.

Кафеда ҳам бир вазият бўлган — у ерда кичкина бир бола столимнинг ёнида рақсга тушиб, ўйнаётса, ота-онаси “чайнеза”нинг ёнида ўйнама деб айтишди. Черногориянинг тили славян тилларига киради, шу сабабдан мен уларнинг тилини тушуна оламан. Улар болага менинг столимнинг ёнида ўйнашни тақиқлашганини тушундим.

Маҳаллийларни танқид қилиб, уларни ирқчи деб аташни истамайман, бу шунчаки қўрқув ҳисси, уни тушунса бўлади. Аммо қийин вазиятлар ҳам бўлган. Бундай эътиборлардан чарчаб, уйдан чиққим келмай қолган — ўшанда мен юз кўринишим сабаб уйдан чиқолмай қолишга биринчи марта дучор бўлганман.

Иш сафарлари боис турмуш ўртоғим иккимиз кўп саёҳат қиламиз, аммо мен бундай ҳолатга биринчи марта учрашим. Маҳаллий дўстларим айтиб берганди, Черногориянинг сайёҳлик ҳудудларининг бирида бир сайёҳ мен Хитойдан эмасман ва хавфли эмасман деган ёзувли футболка кийиб олган экан. Акс ҳолда унга хизмат кўрсатишдан бош тортишар экан.

Данияр. Нидерланд


У мендан “Сен ҳам кўршапалак ейсанми?” деб сўради


(исми ўзгартирилган)

Нидерландда бир мактабнинг ёнида яшайман. Эрта билан ишга кетаётганимда айрим ота-оналар болаларининг юзини ёпишга уринишади. Албатта, ёқимсиз, аммо бу ота-оналик инстинкти эканини жуда яхши тушуниб турибман. Шунга қарамай аксарияти адекват одамлар, кўплар фейк ва шунчаки ваҳима эканини тушунишади.

Шахсан мени дўконда “осиёлик эканим” учун яқин шарқлик одам камситди. У мендан “Сен ҳам кўршапалак ейсанми?” деб сўради.

Мен унга шунчаки “Ҳам, ҳозиргина едим” деб жавоб қайтардим. Бўлди, муаммо йўқ — олди-орқасига қарамай қочиб кетди.

Ўша киши илмсизлиги ва етарли маълумотларга эга эмаслигини тушунаман.

Бермет. Анқара, Туркия


Ҳозир эса қаерга борсам “Сиз хитойлик эмассиз а?” деб кўп сўрай бошлашди


Ҳозирда Анқарадаман. Одамлар кўзлари осиёликларникидек кимнидир кўрганда, биринчи бўлиб хитойлик деб ўйлашади. Энди эса, вирус воқеасининг ортидан, одамлар метрода юрганда мендан узоқроқ туришга ҳаракат қилишади, ёнимда эса доим ўрин бўш қолади.

Ўша вақтда вагонда жуда қаттиқ йўталган бир неча киши бўлиши мумкин, аммо йўловчилар мендан қўрқишади — шунчаки осиёлик бўлгани учун.

Тиғиз вақтларда унчалик узоқлаша олишмайди, лекин агар иложи туғилса, узоқлаша бошлади.

Аввал бундай кўринишларга дуч келмаганман. Ҳозир эса ҳар ерда “Сиз хитойлик эмассиз а?” деб кўп сўрай бошлашди.

Иллюстрация: Жанно Жарматова

Алия, Прага, Чехия


Янгиликларни кўргандан кейин осиёлик бўлганим учун шундай реакция бўлганини тушундим


(исми ўзгартирилди)

Охирги вақтда, коронавирус бошланганда, Берлин, Прага, Венада эдим, ҳозир эса Белграддаман.

Прагада трамвайда кетаётиб, унча қаттиқ бўлмаган овозда аксирдим, аммо трамвайдагилар жуда қаттиқ реакция қилишди.

Янгиликларни кўргандан кейин осиёлик бўлганим учун шундай реакция бўлганини тушундим. Шундан кейин аксириш ёки йўталишдан олдик икки карра ўйланадиган бўлиб қолдим.

Мен одамларнинг ўзларини, болаларини ва яқинларининг соғлиги учун хавотир олаётганини тушуниб турибман.

Дугонам япон миллатидан канадалик қиз, ўша вақтда у ҳам шу каби муомалага дучор бўлиб, Европа бўйича кўп қатнаб юрган. Одамлар ён қараш қилиб, узоқроқ ўтиришган.

Одамларнинг жонини олган касал билан тасвирланишни истамайман. Тамоғим оғрияпти, учрашувга боришим керак. Менга қандай қарашларини ўйланяпман, кучим етгунча даволаниб, дори-дармонни ичяпман. Қўрқув учун одамлардан ғазаблана олмайман, аммо бу муомала ёқимсиз.