Қирғизистонлик тадбиркор Эркин Адиловнинг Behavox номли ширкати Forbes журналининг рўйхатига кирди — The Future Of Wall Street: Fintech 50 2020. Бу рўйхатга Уолл-стритнинг молиявий ташкилотлари учун дастурий таъминот ишлаб чиқиб берган компаниялар кирган.
Эркин Адилов — дунёнинг молиявий шаҳарлари, Нью-Йорк, Лондон, Монреаль, Сан-Франциско ва Сингапурда вакилликлари мавжуд бўлган Behavox компаниясининг етакчиси ва асосчиси.
Behavox финанс трейдерларнинг устидан назорат ўтказган тизимни ишлаб чиққан. Дастурий таъминот телефон қўнғироқларда овоз биометриясини, жумладан электрон почта ҳамда чатларнинг маълуомтларини қайта ишлаб чиқиш учун сунъий интеллект технологиясини қўлланади.
Бундай усул билан бу «хулқ-атвор операцион тизими» ходимларнинг ишдаги ҳаётини таҳлил қилиб, уларнинг харакатларининг қоида бузарликларини, масалан, яширин савдогарликни ҳамда яширин савдогарликни ва бозордаги товламачиликларни аниқлашади.
Behavox билан Уолл-стритнинг кўплаган йирик банклари, хедж фондлари ҳамда шахсий сармоядорлар хамкорлик қилишади. Forbesнинг маълумотига кўра, компания 300 млн долларга баҳоланади. Унинг хизматларини 30дан ортиқ компания қўлланади, 2019-йили унинг даромади 130% тузган.
«Бу йилги иштирокчиларнинг рўйхатига электрон савдо ҳудудлари орқали облигацияларни сотишни тезлатишга ёрдам берган, бундан ташқари, қўлланувчиларга турли платформаларда шахсий активларига эгалик қилишга ёрдам берган фирмалар кирган», — деб ёзади Forbes.
Нашрнинг маълумоти бўйича, бундай компаниялар инвестицион банкларга бозорда товламачилик ва бошқа ноқонуний ишларни қилган ходимлардан ҳамда товламачи трейдерлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.