«Бу мутлақо бемаънилик» — Саркарбаев Рахмонберди ўғлининг видеомурожаатига изоҳ берди

Спортчи Тологон Рахманберди ўғли 14-февралда президентга фейсбук орқали видеомурожаат қилди. Унда у Ўш шаҳар спорт қўмитасининг етакчиси Қилич Саркарбаев уни оёғига тўпонча отганини тасдиқлаб, «ариза ёзма» деб қўрқитганини айтган.

Саркарбаев «Азаттык»қа Рахманберди ўғлининг унга нисбатан бундай кўрсатма бериши ортида кимларнингдир манфаати ётади деб ўйлашини билдирди. Шунингдек у яқин орада ўзи ҳам бу воқеа бўйича матбуот йиғини ўтказишини қўшимча қилди.

«Душманчиликнинг ҳам йигитчаси бўлади. Шу вақтгача “укам бўлади” деб индамай юрганман. Душанба куни матбуот йиғинини ўтказишга тайёрланяпман. Ҳамма ўзини ҳимоя қилмаса бўлмас экан. Ака-ука деган нарса йўқ экан. Мен буни тушундим. Мен акалик қилиб жим юрганман. Аммо ҳар бир нарсанинг чегараси бўлади», — деб тушунтирди у.

Ўш мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаров агарда ҳуқуқ тартибот органлари Саркарбаевни бу воқеа бўйича гумондор деб топилса у ҳолда у ишдан четлатилади деб ишонтирди.

«Ҳуқуқ тартибот органлари гумондор қатори ёки бошқа бир алоқаси бор деганда ўша куннинг ўзидаёқ ишдан олиниб, лавозимда бўлмас эди. Аммо бугунги кунда ҳуқуқ тартибот органлари Саркарбаевни гумондор деб айтганича йўқ», — деди Абсаттаров.

Рахманберди ўғлининг мурожаатидан кейин ИИВнинг матбуот хизмати билдирув тарқатди. Унда мурожаат бўйича текширув ўтиб, мурожаатдаги ҳар бир воқеа текширилмоқда деб ёзилган.

Бундан ташқари вазирлик спортчи 2018 йилнинг 28-декабрида Аламудин туманининг Лебединовка қишлоғида Бишкек шаҳрининг яшовчисини танасига жароҳат келтиришга алоқаси борлигини маълум қилади. Шунингдек ИИВ Рахманберди ўғли «жиноийи жавобгарлигидан қутилиш учун ва жамоатчиликни чалғитиш мақсадида ҳуқуқ тартибот органларини қоралаш истаги билан видеомурожаат қилган деб ҳисоблайди».

«Аламудун туманида бўлган факти бўйича судгача текширув асносида Рахманберди ўғли Тологоннинг алоқаси борлиги бўйича тўлиқ далиллар тўпланди. Мазкур факт видеога тушиб қолганини таъкидлаймиз. Бу иш бўйича тергов ишлари ўтмоқда», — деб билдиришди вазирликдан.