Вице-премьер Асқаров ФҲВнинг раҳбарлигига, РҚТФнинг етакчиси вице-премьерликка келди

493
Асқаров, Арсандиев ва Мирзахмедов

Вице-премьер Замирбек Аскаров ФҲВ раҳбарлигига келди. Вазирнинг хизмат ўрни муассасанинг собиқ етакчиси Нурболот Мирзахмедов ҳукуматнинг Жалолобод вилоятидаги ваколатли вакиллигига ўтказилгандан кейин бўшаган.

Асқаровнинг ўрнига эса Рус-қирғиз тараққиёт фондининг (РҚТФ) собиқ раҳбари Эркин Асрандиев тайинланди.

Мазкур сиёсатчилар нимаси билан маълум?

ФҲВнинг янги етакчиси Замирбек Асқаров бунга қадар иқтисодий блок бўйича вице-премьер-министрнинг хизматини эгаллаб келган. Аммо унинг иқтисод тармоғидаги тажрибаси ҳақида ҳеч нарса маълум эмас — у бир йил Ўш шаҳрининг вице-мэри хизматида ишлаб, икки йил Ўш вилоятидаги Новқат туманини бошқарган, шунингдек Ўшнинг спорт ҳамда туризм бўйича қўмиталарининг бошчиси бўлиб ишлаган. Шунга қарамай унда иқтисод бўйича билими бор — у ЎшДУда иқтисодий ва жуғрофий факультетларида ўқиган. Асқаровда ФҲВда иш тажрибаси йўқ.

2018 йили депутат Карамат Орозова Замирбек Асқаровни Ўш вилоятининг манфаатларини ҳимоя қилишда айблаб, истеъфога кетишини талаб қилган. Бу Ўш ва Баткен вилоятлари ҳукуматининг ўртасидаги баҳсли ерга қурилган цемент заводига боғлиқ талашдан кейин бўлган. Унда ҳукумат ерни Ўш вилоятига ўтказиб бериш бўйича қарор тайёрлаб, аммо уни танқид қилингандан кейин чақиртириб олишга мажбур бўлган.

Иқтисодий масалалар бўйича янги вице-премьер-министр Эркин Асрандиевда иқтисодий тармоқда иш таэрибаси бор. У Рус-қирғиз тараққиёт фондини бошқарган, бундан ташқари,  «Айыл Банк» бошқармасининг етакчиси бўлган.

Аммо Асрандиевнинг тайинланишига депутатлар танқид билдиришиб, унга ўтган йили Иссиқкўлда йўқолиб кетганини эслатишган.  Асрандиев кўлдан сузиб ўтиш марафонларига қатнашади, аммо 31-августда қаттиқ шамол бўлиб, у йўқолиб қолган. Уни қутқарувчилар қидириб, саккиз соат ўтгандан кейин қидирув ишларига кетган чиқимларнинг ўрнини тўлдириб бериб, ФҲВнинг қутқарувчиларига водолаз костюмларини совға қилган.

«Юз миллион деган долларларни ушлаб ўтирган одам-да. Қандай қилиб ишлайман деб режалаштиряпти? Давлат байрами бўлаётган бўлса, давлатнинг пулини чўнтагига солиб олиб ўтирган одам кўлни сузаман деб юрибди-да . Тушунчаси шуми бу (Асрандиевнинг) кишининг Эркин Шамшудинович, улғайиш керек-да», — деди депутат Миктибек Абдилдаев.