Аҳолиси 20 мингдан ортиқ бўлган қишлоқ кенгашларининг етакчиларига маош тўланади

514

Премьер-министр Мухаммед Абилгазиев қишлоқ кенгашларининг етакчиларига ҳар ойда белгиланган маош тўланувчи қарорга қўл қўйди.

Бунга қадар 20 минг кишидан ортиқ аҳолиси бор бўлган қишлоқ бошчилари ҳақ олишмас эди, бир марта берилувчи компенсациягина олишар эди. Бундан ташқари, уларга илим ва ижоддан бошқа ҳақ тўланувчи ишда ишлаб бўлмайди.

Абилгазиев билдиришича, бундай қарорни ҳудудларни ривожлантириш, фуқаролар «ўзгаришларни сезиши» учун қабул қилишган.

Энди етакчиларга белгиланган маош ажратилгани билан, қишлоқ маъмуриятларининг давлат молиялаштирилиши қисқартирилиши мумкин. Бунга қадар ҳукумат «қишлоқ ҳукуматига берилувчи дотацияни қисқартиришни» режалаштираётганини билдирган.