ОАВ Қирғизистоннинг тўнғич президентининг ўғли Айдар Ақаев вафот этганини хабар қилди

517
Ақаевларнинг оиласи. Айдар Ақаев ўртада

Бир неча нашр ўз манбаларига таяниб қирғиз парламентининг собиқ депутати Айдар Ақаев 5-февралда юраги ушлаб вафот этганини ёзиб чиқди. У Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Ақаевнинг ўғли.

Айдар Ақаевнинг вафоти ҳақидаги хабарни қозоқ ва рус ОАВлари ҳам 24.kg ахборот агентлигига таяниб ёзиб чиқишди. 43 ёшдаги Айдар Ақаевнинг ўлими расмий тасдиқлангани йўқ.

Айни вақтда айрим бир қирғиз нашрлари Асқар Ақаевни акасининг ўғли Кубан Ақаевнинг вафотини маълум қилган, аммо материал эълон қилиниши арафасида бу маълумотни уларнинг қариндошларидан тасдиқлаш имкони бўлгани йўқ.

Айдар Ақаев

Асқар Ақаев 2005 йили 24-мартда ҳокимиятдан ажраб, 15 йиллик бошқарувдан кейин рафиқаси ва болалари билан Москвага кетган.

Отаси ҳокимиятда турган вақтда Айдар Ақаев молия вазирининг маслаҳатчилик хизматида ишлаб, парламентнинг ҳам депутати бўлган. Революция бўлиб, Асқар Ақаев ҳокимиятдан қулатилгандан кейин у барча давлат хизматларидан ва ваколатларидан ажратилган.

Ўшанда Бош прокуратура давлат маблағларини ўғирлаганлиги, молиявий товламачиликлар қилганлиги ва бировнинг мулкини эгаллаб олганлиги учун унга нисбатан жиноят ишини қўзғаган.