Қирғизистонлик балоғатга етмаган қизини турмушга бергани учун икки ярим йилга судланди

523

Ўш вилоятининг Чон-Алай туман суди 27-январь куни вояга етмаган қизини турмушга берган кишини икки ярим йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳукм Олий суднинг сайтида эълон қилинди.

Айбланувчи шахс 2018 йилнинг февраль ойида розилигини бериб ўзининг 16 ёшдаги қизини эрга берган. Уларнинг никоҳини қишлоқдаги имомлардан бирига ўқитган.

Судланувчи айбини тан олди. Аммо унинг айтишича қиз ўзининг розилиги билан турмушга чиққан. Шунингдек айбланувчи ноқонуний харакатлар бўлаётганини билмаган.

Қиз суд йиғинида отасининг сўзларини тасдиқлаб, турмушга чиққан йигит билан муомаласи бўлганини айтган.

Суд айбланувчининг жавобгарлигини енгиллатувчи вазиятларни ҳисобга олиб, уни жазо ўташдан озод қилди.

Муаллиф: Айтурган Рахматали қизи