Новкенда 9 ёшдаги қизни зўрлашга гумонланган киши қўлга олинди

543

Шубҳалининг фотороботи. Сурат: Жалолобод вилоят ИИБ

Жалолобод вилоятининг Новкен туманида 28-январь куни 3-синфда ўқувчи қиз зўрлангани хабар қилинган. Жиноятга гумондор воқеа жойидан изини яширганидан унга ўша куниёқ қидирув эълон қилинган. Жалолобод вилоятининг ИИБининг матбуот котиби Нурдин Жээнтаев шубҳали 5-февралда қўлга олинганини билдирди.

«Турмуш» нашри эса ўз манбаларига таяниб, жиноятга гумондорнинг уйида тинтув ўтказганда ёш қиўларнинг ички кийимлари топилган деб ёзди.

Жээнтаевнинг айтишича, суд гумондорнинг эҳтиёт чорасини икки куннинг ичида кўриб чиққандан кейин батафсил маълумот берилади.

Бу воқеа Новкен туман ИИБида зўрлаш факти билан рўйхатга олинган. Ўша куни жиноятга гумондор қатори 20-25 ёшдаги кишига қидирув эълон қилинган.