Искендер Матраимов Қорасув туманини қисман ўз-ўзини молияшга ўтказишни тавсия қилди

496

Депутат Искендер Матраимов парламентнинг йиғинида Ўш вилоятидаги Қорасув туманининг тўрт қишлоғига бундан нари давлат молиялаштируви керак бўлмаслигини билдирди. 2012 йилдан бери бу туманнинг ҳокими бўлиб унинг укаси Тилек Матраимов ишлайди.

Депутатнинг айтишича, Қорасув туманиривожланишда муваффақиятларга эришиб, ўз-ўзини молиялашга ўтишга тайёр. Матраимов бунинг пулни ривожланмаган бошқа қишлоқларга беришни таклиф қилди.

«Менга Қорасув туманининг ҳокимиятидан хат келди. Унда қўйилган мақсадлар бажарилиб, тўрт қишлоқни дотациядан чиқарса бўлиши айтилади. Ҳокимият молия вазирлигига хат ёзган. Аммо молия вазирлиги қатъийлик билан ўша қишлоқларга ҳар йили 37 миллион сомдан ажратмоқда. Мана, сизларга пул, олинглар дер экан», — деб билдирди у.

Материал эълон қилиниши арафасида муассаса ҳокимиятдан мактуб олиб-олмаганини аниқлаш учун Молия вазирлиги билан боғлана олганимиз йўқ.

2020 йилга нисбатан бюджетнинг лойиҳасига кўра, туманлар орасида тенглаштирувчи трансфертларнинг энг йирик миқдорини республика бюджетидан биргина Қорасув тумани олади — 156,5 миллион сом.

Тенглаштирувчи трансфертлар — бу маҳаллий бюджетларнинг эҳтиёжлари билан даромадининг ўртасидаги фарқни ёпиш учун давлат бюджетидан берилган пул.

Қорасув туманига бўлинувчи сумма Иссиқкўл (деярлик 112 млн) ҳамда Талас (деярлик 122 млн сом) вилоятларига берилувчи дотациядан кўп.

Молия вазирлигининг таҳмини бўйича, кейинги икки йилда Қорасув туманига трансфертлар 2019-йилга нисбатан кўпаяди.