“Тўйэкономика”. Қўшимча (тўёна пули) қашшоқликка олиб келадими?

712
Арт: Александра Титова

Бизнинг жамоа бир ой давомида Қирғизистоннинг барча ҳудудларидан тўйдаги қўшимча (тўёна) –тўй эгасига меҳмонлар тарафидан бериладиган пул бўйича онлайн анкета ўтказди. Берилган жавобларга қилинган бизнинг таҳлил,аксарият аҳоли истаги ва маблағи етишмаслигига қарамай, тўйларни қолдирмай боришини кўрсатди.


Тўй ўтказишдаги шартлар бўйича ўзаро ёрдамлашиш қатори қўшимча одати ишлайди. Охирги вақтда бу жамоатчиликда муддатсиз қарз қатори ишлайди. Чунки тўйга олиб борилган совға, қўшимчалар алоҳида дафтарчага туширилиб, миқдори исм-шарифи билан бирга ёзиб турилади. Бу рўйхат тўй эгасининг кейин у пулларни қайтариши учун ишлатилади.


Биз тўйдаги қўшимчалар бўйича, батафсил ўрганиб кўриш учун биз 400 одамнинг фикрини тўпладик. Таҳлил, қўшимчанинг миқдори одамларнинг топган даромадига боғлиқ эмаслигини кўрсатди. Чунки ойига 20 минг маош олганлар ўртача йилига қўшимчага 35 000 сом сарфлашади. Аммо ойига 60 000 сомдан кўп даромад топганлар, йилига ўртача 42 минг сомдан ортмаган миқдорда қўшимча қўшади. Натижада оз ойлик олганлар, кўп топганларга нисбатан даромадининг кўп қисмини тўйларга сарфлашади. Демак ёзилмаган тўйдаги қўшимча тизими даромадининг тизими даромади оз фуқароларини янада қашшоқликка туртади.

Аёллар оз пул топганига қарамай тўйларга кўп маблағ ажратишади

Улардан бири 42 ёшдаги Гулнара опа. У Ўш вилояти қишлоқларидан бирида ўқитувчи. Икки муддатда ишлаб, ойига 12 минг сом маош олади.Аммо йилига 10дан кам бўлмаган тўйга таклифнома олади. У тўйдан бош торта олмайди ва қуруқ қўл билан ҳам бора олмайди. Чунки, қариндошлар орасидан “чиқиб қолишдан” қўрқади.

“Энг яқин одамларнинг яхшилигига борганда ҳам йилига 10дан ортиқ тўйга бораман. Уларнинг кўпи ўғил уйлаш, қиз узатиш, тадбирлар. Камида 2 минг, кўпи билан 5 минг сомдан қўшаман. Маошимга кузда 2-3 тўйга бориб қолсам бўлди. Қолган йил ичи ўша қарзларни ёпиш билан ўтади. Уйингда болаларинг оч бўлса ҳам, кийими йўқ бўлса ҳам, тўйга боришинг керак. Акс ҳолда яқинларингдан чиқиб қоласан”, — дейди Гулнара опа.


Кузда маош 2-3 тўйга етади


Имкон йўқлигига қарамай, йўқдан бор қилиб тўйга қатнаган ёлғиз Гулнара опа эмас. Аёллар эркакларга қараганда тўйларга кўп боришади. Бундан ташқари эркакларга қараганда, йилига ўртача 4 минг сом кўп қўшишади.

Аммо, қўшимчани бўлиштириб келганда оилада тенгсизлик юзага келади. Чунки аёлнинг қариндошларига қараганда, уй хўжайинининг қариндошларига кўпроқ берилади.Антрополог Алтин Капалованинг фикрича, оиладаги бюджетни бўлиштириш ҳам қирғиз жамоатчилигидаги аёлларга бўлган муомалани кўрсатади.

Арт: Александра Титова

Биз қиз узатиш тўйи билан уйланиш тўйига кетган харажат билан тушган қўшимчани солиштириб кўрайлик. Бу йилги кузда Зарина билан Марат уйланишди. Қиз тараф қиз чиқарди, ўғил тараф эса никоҳ тўйи.

Улар биз билан барча харажатларни ва қўшимчаларни ҳисоблаб чиқишди. Қиз узатиш тўйидан тушган харажат кетган чиқимларининг тўртдан бир қисмини ҳам ёпмаслиги билинди. Куёв тарафнинг тўйига тушган маблағ ўғил тўйнинг харажатининг учдан бир қисмига кўмак бўлади. Натижада қўшимчани ҳам ўзаро тенгсизлик бор.

Қарзга ўтган тўй

Мээрим одатдагидек тилла тақинчоқларини ломбардга топшириш учун кетмоқда. Маошгача яна бир ҳафта бор. Ойнинг охирида ҳеч бир танишидан пул топишнинг иложи йўқ, У ўтган ҳафтадаёқ опасидан кўмирга қарз олган. Ҳозирги пул эса турмуш ўртоғининг тўйига олиб бориш учун керак.


Тўйга у ёлғиз боради. Чунки 1500 сом қўшимча билан эри иккиси бориши ёки эркакни ўзининг бориши “уят” деб ҳисобланади.


“Яхши хамки “тоябрь” ойлари тугади. Шу қарзлар билан кейинги тўй мавсумигача қутулсак керак. Энди бундан нари катта харажат қилинадиган кўп тўй ҳам бўлмайди”, — дейди у.

Антрополог Капалованинг айтишича жамиятдаги норасмий молиявий олди-бердилар – бу бир-бирига ёрдамлашишнинг, пул тўплашнинг тизими. Бу мамлакат тарафдан аҳолига ижтимоий ғамхўрлик етишмаслигидан пайдо бўлган.

Аммо, мазкур пул айланиш тизими доим ҳам бир-бирига ёрдам бериш эмас. Ҳозирда қирғиз жамоатчилигида бу кундан кунга кучайиб, “муҳтожлик сферасидан” “мажбурлаш сферасига” ўзгармоқда.

Фарзандларига эмас, меҳмонларга сарфланган пул

Арт: Александра Титова

Шабдан аканинг етти фарзанди бор, уларнинг кўпи оилали. Аммо, топган даромадининг кўпи қўшимчага сарфланади. Ўнг минг сом пенсияси ва хўжаликдаги даромадининг аксар қисми тўйларга сарфланади.

Шабдан ота бизнинг тадқиқотимизда аниқланган яна бир вазиятга очиқ мисол – қанчалик оилада болалар кўп бўлса, шунчаки улар қўшимчага пул кўп сарфлашади.

Миллий статистика комитетининг маълумотига кўра, кўп болали оилаларнинг, камбағалларнинг қаторига қўшилиб қолиш хавфи юқори. Бу оила ёлғиз ишлаган аъзосига оғирлик қилиб, топилган даромадни болалар орасида бўлиштириб келганда энг паст кўрсаткични кўрсатади.


Бизнинг ҳисоб бўйича ўртача қўшимча бир ойлик асосий яшаш минимумнинг 62%ни тузади.

Бошқача айтганда ҳар бир киши ярим ой шу пулга болаларини боқа олади.


Нима қилиш керак?

Қўшимча бериш ёки бўлмаса қўшмаслик, бу ҳар бир кишининг ўз эрки. Аммо бизнинг анкетадаги одамларнинг ярмидан озроғигина қўшимча беришни қўллашган. Унинг ичидан тўртдан бир қисми холис фикрларини билдиришган. Уч нафари эса қарши бўлишган. Аммо натижада бари бир 98%и қўшимча беришини тасдиқлашган. Демак жамоатчилик ҳозирча бу анъанани тўхтатишга тайёр эмас.

Қирғизистонда тўйларни чеклаш бўйича, деярлик ҳар йили масала кўтарилади. Масалан, 2011 йили ўша вақтдаги депутат Канибек Осмоналиев, парламентда, никоҳ тўйларини, тадбирларни ўтказишда, 200дан ортиқ одамни меҳмонга чақиришни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини таклиф қилган. 2015 йили эса бу савол,вазирлар кабинетида ўша вақтдаги вице-премьер-министр Гульмира Кудайбердиеванинг иштирокида муҳокама қилинган. Ўша 2015 йили ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев тўй кортежларининг сони 5дан ошмаслиги кераклиги ҳақида қонун лойиҳасига қўл қўйган.

Тўйларни чеклаш ёки исрофгарликка йўл бермасликка йўл қўймаслик бўйича масалалар қўшни ўлкаларда ҳам кўп сарфланади. Ҳозирда Марказий Осиё давлатларининг ичидан ягона Тожикистонда тўй-маросимларга қонун орқали 2017 йили чеклов киргизган. Уни бузганларга йирик миқдорда жарима солинади. Қонунга кўра, маҳаллийлар чекланган сондаги меҳмонларни чақира олади, тўйнинг узоқлиги ҳам қисқартирилган. Бу қонун исрофгарчиликни ва тўй ўтказаман деб қарзга ботганларни тўхтатади деб айтилган.

Қирғизистонда эса бу муаммо тез-тез кўтарилиб келгани билан, ташаббус Жогорку Кенеш депутатларининг қўлловини топмай келмоқда.

Социолог Абдукайим Жусубалиеванинг айтишича ҳозирча буни қонун билан тақиқлаш мумкин бўлмаяпти. Бу масалани ҳал қилиш учун ҳар бир одам буни ўзи англаб етиши керак.

“Тўй урф-одат бўлганига қарамай қўшимча (тўёна пули) урф-одат эмас. Урф дегани халққа фойда олиб келадигандек бўлиши керак. Кўпчилигининг ойлиги тўйга пул олиб боришга ортавермайди. Шу сабабдан ҳар бир одам, ўзи ўйланиб одамлар нима дейди демасдан хулоса чиқариб, ҳаракат қилиши керак.Менинг фикримча бу қонун билангина тийилиб қолмайди. Тўй ўтказган одам ҳам қўшимча кутмасдан, агар яхшилигингда халқдан дуо олгиси келаётган бўлса, меҳмонларини чин юракдангина таклиф қилиш керак”, — дейди социолог Абдукайим Жусубалиева.

Бу материал USAIDнинг молиявий кўмагида Интерньюс амалга ошираётган Медиа-К лойиҳасининг очиқ маълумотлар билан ишлаш йўланиши бўйича Анастасия Валееванинг ментерлиги остида Жаҳон Банки, DFID, IDEM билан ҳамкорликда тайёрланди. Муаллифларнинг фикри Интерньюснинг ва ҳамкорларнинг фикрини билдирмайди ва уларнинг позициясига ҳам мос келмаслиги мумкин.

Материални тайёрлаганлар: Айдай Беделбек қизи, Саадат Тологонова

Муҳаррирлар: Анастасия Валеева, Чолпон Узакбаева, Мирзайим Жанибек қизи

Иллюстратив сурат: Александра Титова