АҚШ: Қирғизистон фуқароларига иммиграция тақиқланади, аммо иш ва сайёҳлик сафарларига рухсат бор

684
Колорадо штатидаги Денвер аэропортида хавфсизлик назоратига навбат Сурат: Томас Хоук, “Фликр”, лицензия Creative Commons.

АҚШнинг президенти Дональд Трамп бир қатор мамлакатларнинг фуқароларига имиграция чекловлари бўйича рўйхатини кенгайтирди — рўйхатга Қирғизистон ҳам киргизилган.

Аммо Трампнинг қора рўйхатига кирган қолган беш янги мамлакатлар каби чекловлар имиграция визаларини беришгагина тегишли бўлади.

Қирғизистон фуқароларида бундан кейин ҳам иммиграция бўлмаган сафарлар учун Американинг визаларини олиш имкониятлари бўлади — жумладан иш сафарлари ёки туризм учун берилувчи кенг тарқаган В туридаги визалар бор.

Трампнинг фармони 21-февралда кучига киради. Бу муддатга қадар берилган иммиграция визалари бекор қилинмайди.

Қирғизистондан ташқари, миграция чекловларига Нигерия, Эритрея, Мьянма, Судан ҳамда Танзаниянинг фуқаролари дучор бўлган.

Трампнинг маъмурияти тушунтиришича, чекловлар “АҚШнинг минимал хавфсизлик талабларига жавоб бермаган ёки АҚШ билан ноқонуний иммиграциянинг олдини олиш борасида ҳамкорлик қилмаган” мамлакатларга қарши киргизилмоқда.

Беларус кечирилди

Дастлаб чекловларга номзод қатори Беларус ҳам кўрилаётган эди, аммо охирги вақтда АҚШ президентининг маъмурияти бу мамлакат фуқароларига чеклов киргизмасликка қарор қилган.

“Бир неча мамлакат, Беларусни қўшиб чеклов рўйхатига киргизилмаган, чунки улар АҚШнинг хавфсизлик талабларига тўғри келувчи чораларни кўришган ёки бошқа давлат муассасалари бизнинг ташқи сиёсат учун фойдаси тегмоқда деб уларни рўйхатга киргизмасликни сўрашган”, — деб келтиради “Уолт Стрит Жорнал” газетаси АҚШнинг Ички хавфсизлик департаментининг етакчи вазифасини бажарувчиси Чед Вульфнинг сўзларини.

Иммиграцияга чеклов киргизиш бўйича фармонларнинг биринчиларига Трамп 2017 йилдаёқ имзо қўйиб, уларнинг кучи анчагина оғир бўлган.

Ўша вақтда Корея Халқ Демократик Республикасининг (КХДР) ва Суриянинг фуқароларига АҚШга киришга тўлиқ тақиқ қўйилиб, Эрон,Яман ва Сомалининг фуқароларига визалар рўйхатини анчагина қисқартирган — масалан, эронликлар ўша вақтдан бери АҚШга талабалар визалари билангина кира олишади.

Фармоннинг илк версияси 2017 йили АҚШ ичидан қандай қаттиқ танқидга учраган бўлса, ташқарида ҳам шундай танқид қилиниб, Американинг аэропортлари ҳудудларида қаршилик акцияларининг бўлишига туртки бўлган.

Дарҳол бир неча штатнинг судларидаги тортишувлардан кейин, аниқроғи 2017 йили мартда, Трамп аввалгисининг ўрнига келган янги енгиллатилган фармонга қўл қўйган.

Вашингтоннинг “Даллес” аэропортида норозилик акциясига чиққан одам “Бизнинг қўшни мусулмонларни яхши кўрамиз” деган плакат ушлаб турибди. Сурат: AFP/Getty Images.

“Дискриминация ҳамда расизм”

Танқидчилар — айниқса демократ сиёсатчилар билан ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳлари — 2017 йилдаги таъқиқларга ҳам, Қирғизистон ҳам кириб қолган 2020 йилнинг янги чекловларига ҳам норози бўлишмоқда.

“Россияда виждонсиз одамлар бор, виждонсизлар Хитойда ҳам бор, аммо бу мамлакатларга қандайдир бир чекловлар киргизилмайди”, — деди Техас штатидаги ҳудуд номидан сўз сўзлаган Америка Конгрессининг вакиллар Палатасининг демократ депутати Шейла Жексон Ли.

Чекловларнинг бошқа қаршиларига каби уни Трампнинг бундай фармонларга асосан Африка давлатларига ёки халқининг асосий қисми мусулмонларни ташкил қилган мамлакатларга нисбатан қўл қўяётгани норози қилади.

“Бу фармонлар — ошкора дискриминация ва расизм”, — деб ҳисоблайди халқ вакили Жексон Ли.