МХДҚ Матраимовларнинг Дубайдаги мулкини текширмоқда

809

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МҲДҚ) божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов билан уни оиласининг даромадига мос келмаган Дубайдаги мулкини текшираётганлигини билдирди. Бу ҳақда 31-январда ўтган депутатлик комиссиясининг йиғинида муассасанинг вакили Сагинбек Самидин ўғли маълум қилди.

Унинг айтишича, МХДҚ Бирлашган Араб Амирликларининг давлат органларига расмий сўровнома жўнатган.

«Биз интернетдаги маълумотга таяна олмаймиз, шу сабабдан БААнинг давлат органларига мурожаат қилдик», — деб билдирди Сагинбек Самидин ўғли.

Божхона тизимидаги коррупция ва Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллар ҳақида журналистик суриштирув ўтган йилнинг 21-ноябрида чиққан. Райимбек Матраимов билан унинг турмуш ўртоғи — материалдаги асосий фигурантлардан бири. Журналистлар Райимбек Матраимовнинг оиласида Дубайда даромадига мос келмаган мулки бор эканига далилларни келтиришган.

Журналистлар аниқлаб чиқишганидек, Матраимовнинг турмуш ўртоғи Дубайдаги тезлик билан ривожланаётган туманлардан биридаги кўп функционалли беш қаватли бинонинг қурулишига сармоқ қилишган. Беш қаватли бинодан ташқари, Уулкан Тургунова бино жойлашган ер участкасини ҳам сотиб олган. Бундан ташқари, у Дубайдаги яна бир участкасига ва квартирага эгалик қилади. Қўлга теккан ҳужжатларга кўра, Тургунова бу мулкни 2015 ва 2017 йили камида 12,5 миллион долларга сотиб олган.

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев 2019 йилнинг 26-ноябридаёқ божхонадаги «аввалги ва ҳозирги ходимлариннг материалларда ёритилган  коррупция фаолиятларини» ўрганишни топширган.

Журналистик суриштирувдаги маълумотчи Айэркен Саймаити мамлакатдан чиқариб турган пулларни ва у Матраимовни божхона тармоғидаги контрабандачиларнинг пораларини бўлиштирувчи деб атаган.