«Тутуриқсиз» — «Чегарасиз мухбирлар» Матраимовларнинг ОАВларга қарши даъвосини шундай атади

690

«Чегарасиз мухбирлар» ҳуқуқни ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти судни Матраимовлар оиласининг божхонадаги коррупция бўйича суриштирувни чиқарган «Клооп», «Азаттык» ва журналист Али Токтақуновга қарши қўйган даъвосини рад қилишга чақирди. Ташкилот бу даъвони «тутуриқсиз» деб атади.

ОАВларга қарши миллионлаган даъвони божхона етакчисининг собиқ ўринбосари, Райимбек Матраимов, унинг акаси ҳамда парламентнинг депутати  Искендер Матраимов, уларнинг турмуш ўртоқлари Уулкан Тургунова билан Минавар Жумаева, шунингдек уларнинг яна бир укаси Руслан Матраимов бошқарган уларни отасининг фонди берган. ОАВларни судга беришга Райимбек Матраимов ва унинг рафиқаси фигурант бўлган божхонадаги коррупция ҳамда контрабанда ҳақида журналистик суриштирув сабаб бўлган.

«“Азаттык” ва “Клооп”нинг журналистларига жамоатчилик манфаатига жавоб берган ва умум Қирғизистон фуқаролик жамиятини  рағбатлантирган журналистик суриштируви боис даъво қўйилаётгани беъманилик», — деди ташкилотнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги вакиллигининг етакчиси Жанна Кавелье.

Ташкилот Қирғизистон ҳукуматини воқеанинг устида ишлаётган журналистларнинг хавфсизлигини кафолатлаш учун «барча заруратларни қилишга» чақирди.

«Сўнгги уч ойнинг ҳужумлари Қирғизистондаги матбуот эркинлигига жиддий зарар етказди», — деб айтилади мурожаатда.