Равшан Жээнбеков ТИЗО-1да қийноқлар бўлаётганини билдирди

646

Парламентнинг собиқ депутати ва муҳолиф сиёсатчи Равшан Жээнбеков 29-январда Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий марказига ва ЖИДХнинг етакчиси Мелис Турганбаевга мурожаат қилди.

У билдирганидек, 28-январда ЖИДХнинг ва ТИЗО-1нинг ходимлари «ўзини таништиришдан бош  тортган подполковник бош бўлиб» «қийноқларгача етган ҳуқуқ бузишган».

Унинг айтишича, ухлаш учун бўлинган вақтда 7-8 нафар ходим №307 камерада тинтув тадбирларини ўтказа бошлаган — улар қамоқдагиларнинг шахсий буюмларини, кийимларини ва озиқ-овқатларини ерга сочиб, айни вақтда уларга қўпол муомала қилишган.

«Улар ўзларини очиқ агрессив, қўпол тарзда тутишди. [...] Менинг ўзини таништиришини сўраган талабимдан подполковнинг қўпол шаклда бош тортди. Тинтув икки соатга чўзилди, шундан кейин 3 соат (соат тунги 3гача) камерани тартибга келтиришимизга тўғри келди», — деб ёзган Жээнбеков мурожаатида.

У ўзи билан бирга ўтирган маҳбуслардан бири хушини йўқотиб, полга боши билан қулаб тушганини ва иккинчисининг қон босими кўтарилиб кетганини маълум қилди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатишга тўғри келиб, шу сабабдан тунги 3дан кейингина ухлагани боришган.

«Мен эрталабки соат 8:00га ИИВга тадбирга боришим керак бўлганидан, кечки қийноқлар жиноят иши материаллари билан сифатли танишишга тўсқин бўлди. Менга нисбатан босимлар “юқоридан” уюштирилаётгани ҳақида ТИЗО ходимларидан кўп эшитганим сабабли, жавоб беришингларни илтимос қиламан – бу сиёсий тутқин ва муҳолиф сиёсатчи қатори менга қарши махсус уюштирилган қийноқ эмасми?» — деб ёзган у.

Бундан ташқари, Равшан Жээнбеков камерада бирга ўтирган одамларни «ЖИДХнинг тизимига алоқаси йўқ шифокорлар иштирокида» қайтадан тиббий кўрикдан ўтказишни илтимос қилди.

Жээнбековнинг қўлга олиниши

Собиқ депутат ва муҳолиф сиёсатчи Равшан Жээнбеков 2019 йилнинг 12-декабрида қўлга олинган. 16-декабрда Биринчи май туман суди уни ТИЗО-1га киргизган.

«Бу сиёсий рақибларни қамаш, аммо бундан Қирғизистондаги муаммолар хал бўли қолмайди. Қашшоқлик муаммоси, адолатсизлик, эркин медиаларга босим кўрсатиш, сиёсий рақибларга тазйиқ ўтказиш муаммоси — бундан муаммолар ечилмайди», — деб қамалишига изоҳ берган собиқ депутат.

Жээнбековнинг қўлга олиниши 2019 йилнинг август ойида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг уйини штурмга олиш билан боғлиқ. Ўшанда ҳукумат Атамбаевга коррупция бўйича айб қўйган эди. Собиқ президент эса спецназнинг қўлига дарҳол таслим бўлишдан бош тортиб, икки кун давомида Қўй-тошдаги уйида тарафдорлари билан бирга ҳимояланган.

Ушбу тўқнашув асносида бир спецназчи вафот этиб, яна олти нафари Атамбаевни уйининг ичида қуролсизлантирилган. Ҳукуматнинг айтишича, уларни Атамбаевнинг тарафдорлари гаровга олишган.

Штурм ва тўқнашув тугаб-тугамай Равшан Жээнбеков собиқ президентнинг уйини ёнида Атамбаевнинг тарафдорлари билан бўлган.

Жээнбеков «Оммавий тартибсизликларни уюштириш», «Одамларни гаровга олиш» ҳамда «Ҳокимиятни куч билан босиб олишга харакат қилиш» моддалари бўйича «судгача бўлган текширув вақтида» қўлга олинган.

У бунгача штурм иши бўйича беш марта сўроққа чақирилган эди. Аввалроқ у одамларни гаровга олишга алоқаси йўқлигини айтиб, ўзини айбдор деб ҳисобламаслигини билдирган.