Mатраимовнинг ОAВга қарши суди: «Азаттык» ҳамда «Клооп» Саймаитининг пул ўтказмаларини тасдиқлашни талаб қилишди

719

«Азаттык» ва «Клооп»нинг адвокатлари Бишкекнинг Свердлов туман судидан банкдан Айэркен Саймаити ва уни турмуш ўртоғини Матраимовларнинг оилавий фондига пул ўтказишганини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олишни илтимос қилишди. 

Адвокатлар банк ҳужжатларини талаб қилиб олиш илтимосини 29-январда бўлиб ўтган Матраимовлар оиласининг қирғиз ОАВларига қарши даъво аризаси бўйича учинчи суд йиғини вақтида билдиришди. 

Судья Жилдиз Ибраимова бу илтимосни «очиқ» қолдирди — бу  суд унинг асосли эканига ишончи комил бўлгандан кейингина қаноатланарлик деб топилади деганини англатади. 

«Азаттык»нин адвокати Акмат Алагушев илтимсономада журналистларни қизиқтирган конкрет банк пул ўтказмаларинм кўрсатди.  «Клооп»нинг адвокати Фатима Якупбаева нима учун судья бунга қарамай илтимосни очиқ қолдирганини тушунмайди — чунки Матраимовлар оиласи юристларининг аксарияти натижада ОАВ тарафнинг бу талабига қаршилик ҳам қилишмаган. 

«Нима учун судья бизнинг илтимосимизни очиқ қолдиргани тушунарсиз: бундай маълумотларни истаган банкдан суднинг талаби орқалигина олса бўлади, илтимосни мунозаранинг ҳар жиҳатдан кўрилиши учун қаноатлантирилиши лозим. Бундай танаффус биз учун — қизиқ қўнғироқ, чунки рақибларимиз қарши эмас эди, биз эса суд учун бошқа йўл билан олиш мумкин бўлмаганни сўраяпмиз. Бу эшикни ушлаб туришни нима кераги бор?» — деб билдирди Якупбаев суд йиғинидан кейин. 

Нима учун банк маълумотларини талаб қилиш керак7 

Ўтган йилнинг охирида эълон қилинган «Азаттык», «Клооп» ва OCCRPнинг суриштирувига кўра, Матраимовлар оиласининг  «Исмаил Ата» жамоатчилик жамғармаси камида 2016-2017 йиллари Айэркен Саймаитидан пул олиб турган. 

Саймаити ўзини пулларнинг изини яшириш бўйича мутахассис деб атаган. Ўлдирилишига қадар ўтган йилнинг ноябрида у турмуш ўртоғи Вуфули Бумайлиямубилан бирган Матраимовлар оиласига пул ўтказганини айтган. Бу Хабибулла Абдуқодирнинг илтимоси билан бўлиб турган. Хабибулла Абдуқодир — сохта ҳужжатлар бўйича Хитой билан Марказий Осиёнинг ўртасида товар ташиш билан ишлаган яширин карго империясининг бошчиси. 

Матраимовлар фондига тушган пул ўтказмалари хайрия қатори кўриниши керак эди. Аслида Саймаитининг айтишича, ўша вақтда божхона етакчисининг собиқ ўринбосраи бўлиб турган Райимбек Матраимов ноқонуний юк ташувларни ҳимоялаб тургани учун унга бўлган миннатдорчилик эди. 

Саймаити журналистларга Матраимовлар фондига банк ўтказмаларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини ва суратларии берган. Уларнинг бир қисми суриштирувнинг ичида юклаб олиш учун очиқ. 

Шунга қарамай, Матраимовларнинг юристлари суриштирувда далиллар бўлмаган деб аччиқланишмоқда. Агар Матраимовлар фондининг ҳисоблари очилган қирғиз банклари Саймаитининг пул ўтказмаларини тасдиқлаб беришса, унда бу суд жараёнида бурулиш ясаган ҳолатга айланиб қолиши мумкин. 

Бугун судда яна нималар бўлди? 

Матраимовлар декабрь ойининг ўртасида «Азаттык», «Клооп», 24.kg нашрларини ва журналист Али Токтакуновни судга берган. Улар «Азаттык»дан 22,5 млн сом, 24.kgдан 15 млн сом, «Клооп»дан 12,5 млн сом ҳамда Токтақуновдан 10 млн сом бадал талаб қилишган. 

Суриштирувга алоқаси бўлмаган, аммо ўз баёнини чиқарган 24.kg нашри билан Матраимовлар бу ҳафтада даъво талабларини қисман қайтариб олиш бўйича ўзаро келишишган. 

24.kg бу ишда жавобгар қатори қолаётганига қарамай, Матраимовлар бундан кейин улардан компенсация талаб қилмайди ва суд бу илтимосни қаноатлантирган. 

Шундай қилиб, Матраимовлар ОАВлардан талаб қилган куннинг умумий қиймати 45 млн сомни тузди. 

«Азаттык» ва «Клооп»нинг адвокатлари ҳам ишнинг Ленин туман судига ўтказилишига эришишга харакат қилишди, чунки жавобгарларнинг ярми — «Азаттык» ва Али Токтакунов — шаҳарнинг Ленин туманида рўйхатдан ўтишган. 

Аммо судья Ибраимов бу илтимосни инкор қилди. 

Айни вақтда, йиғинга оз қолганда «Чегарасиз мухбирлар» (RSF) халқаро ташкилоти ОАВларни ҳимоя қилиб баёнот чиқарган. RSF даъвони «абсурд» деб атаб, Свердлов туман судини уни рад қилишга чақирган.