Ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида у ёки бу сиёсатчиларни ҳимоя қилиб чиққан фейк аккаунтлар жуда кўп. Уларнинг сони «Клооп», «Азаттык» ва OCCRPнинг божхонадаги коррупция, контрабанда ҳамда Матраимовлар билан Абдуқодир кланлари бўйича суриштируви чиққандан кейин бир қанчага кўпайган.
Kloop.kgнинг фейсбукдаги саҳифасини фейклар учун ёпиб қўйишдан аввал журналистлар икки ой давомида фейкларнинг маълумот базасини тузиб чиқишди. Шундай қилиб биз ўнлаган сохта аккаунтларни топдик. Улар ижтимоий тармоқларда қозоғистонлик, якутиялик ёки япониялик одамларнинг суратларини фойдаланишган.
Биз фейкларга ҳам, ҳақиқий қўлланувчиларга ҳам ҳаволаларни бердик ва оригинал аккаунтлардан бот қўлланган суратларни топсангиз бўлади. Чапда ботнинг аватари, ўнгда эса фейк ундан сратни ўғирлаб олган ҳақиқий одамнинг суратларидан бири жойлашган.
Фейк Султан Исаев. У ўзи Ўшдан бўлишини, аммо Бишкекда яшаб, Славян университетида ўқишини кўрсатган. Унинг саҳифасида икки суратдан бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ. профили 2019 йилнинг сентябрида тузилган. Аватарига эса Баконурда яшаган Бейбарис Есбергеновнинг суратини фойдаланган.
Фейк Альбина Дайирова профилида кўрсатган маълумотига қараганда, у Бишкекда туғилиб, МФЮАда ўқиган ва ҳозирда «Аю Гранд»да ишлаганини ёзган. Саҳифаси 2018 йилнинг августида тузилиб, ўшандан бери икки суратгина юклаган. Уларнинг бири — аватари — олмаоталик Динара Гулиевага тегишли.
Фейк Сания Карибжанова ўз саҳифасида бишкеклик эканини, №6 мактабда ва ҚМУда таълим олганини кўрсатган. Профили 2019 йили тузилган. Саҳифасида ўндан ортиқ сурат бор бўлгани билан уларнинг ҳаммаси Актобеда яшаган қозоғистонлик Меруерт Кулмурзага тегишли.
Фейк Бакит Манабваев ижтимоий тармоқда 2019 йилнинг ноябрида пайдо бўлиб, ўзини №5 мактбани тугатиб, ҳозирда Бишкекнинг Славян университетида ўқиётган талаба қатори кўрсатган. Унинг профилидаги икки сурат Якутскда яшаган Валерий Егоровга тегишли.
Фейк Ринат Казиевнинг аккаунти 2019 йилнинг февралида тузилган. У вақти-вақти билан фейсбукда пост ёзиб туради ва ўзини Қўчқорда туғилиб, Кантда яшаётган одам қатори кўрсатган. Аватарига монголиялик модель Амганбаатарнинг суратини қўлланади.
Фейк Гульзана Саликбаева эса ўзини Бишкекда яшаб, №29 мактабда, ҚМУда ўқиганман деб таништиради. Аккаунт 2019 йили тузилган, аватар сифатида эса индонезиялик Наташа Вилона исмли актёрнинг суратини қўлланади.
Фейк Улан Сиймиковнинг аккаунтида у Ўшда туғилиб, ЎшДУда ўқиб, Москвада яшаётгани ёзилган. Унинг саҳифасида постлар йўқ, аммо икки сурат бор. Улардан бири аватар ва у кқозоғистонлик актёр Асилхан Толеповга тегишли.
Фейк Руслан Усенович эса ҳақиқий фойдаланувчининг образини тузишга ҳам харакат қилиб кўрмаган — ал «Рекетир» киногсидан кейин Қирғизистонда машҳур бўлган қозоғистонлик актёр Мурат Бисембиннинг суратини қўлланган.
Фейк Эржан Султанов — бу ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотни тарқатган ва унинг ҳақиқат эканидан шубҳаланганларнинг ҳаммаси билан талашган фаол бот. Унинг саҳифаси 2018 йили тузилган ва ундаги маълумот бўйича, у медакадемияда ишлайди. Профилида постлар йўқ ва биргина сурат бор, аммо суратда юзи аниқ кўринмайди. Аммо шу каби сурат Атирауда яшовчи Арман Сериков исмли ҳақиқий қўлланувчининг саҳифасида ҳам бор.
Фейк Сания Искалиева ҳам реал кўринишга уринмаган — у ижтимоий тармоқларда таниқли бўлган бангкоклик Джейд Ань исмли қизнинг суратини фойдаланган.
Фейк Насийкат Бакированинг аккаунти 2019 йили ёзда пайдо бўлиб, дастлаб аватар қатори кучукларнинг суратларини фойдаланиб, кейин инстаграмдаги блогер Асель Аскарованинг суратига тўхтаган.
Фейк Татьяна Кимнинг профили 2019 йилнинг онятбирда тузилган. У Славян университетида ўқиб, ҳозирда Бишкекда турганини кўрсатган. Аммо унинг аватаридаги сурат япониялик Сакико Шимонога тегишли.
Биз мисал қатори бошқаларнинг суратларини ўзиники қатори қўлланган 12 фейк аккаунтинигина келтирдик, аммо аслида уларнинг сони ўнлаб саналади. «Клооп»нинг маълумот базасида юзлаган фейклар бор: уларнинг бир қисми бошқа фрйдаланувчиларнинг суратларини қўлланса, иккинчиларининг аватарида юзи аниқ кўринмаган суратлар туради, учинчилари эса ўрмонларнинг, ҳайвонларнинг ва қирғиз байроғининг суратларини қўлланади. Уларнинг барини бир нарса умумлаштиради — улар ҳақиқий одамлар эмас, улар аввалги ва ҳозирги амалдорларни танитиш, янгиликларни ҳамда суриштирувларни дискредитациялаш ҳамда ҳақиқий одамларни камситиш учун тузилган ботлар.
Муаллифлар: Адеим Убакеева, Айдай Иргебаева