Ўсмир қизни фоҳишиликка мажбурлашда гумонланганлар қўлга олинди

669

Бишкек милицияси ўсмир қизни секс хизматларии кўрсатишга мажбурлашда гумонланган уч кишини қўлга олди. Уларнинг бари вақтинча ушлаб туриш жойига киргизилди.

Бунга қадар Бишкек ШИИБи Қоракўл шаҳрида номаълум икки киши 16 ёшли қизни ўғирлаб, Бишкекка олиб келиб, яширин жойда фоҳишаликка мажбурлаган деб маълум қилган. Аммо бу ишга гумондор қатори уч аёл киши ушланган. Ўсмир қизни ўғирлаганлар қўлга олиндими ёки йўқми — ҳозирча буни аниқлаш мумкин бўлгани йўқ.

Ўсмир қизни фоҳишаликка мажбурлаган деб гумонланганлар. Сурат: Бишкек ШИИБи

Ўсмир қиз ушлаб турилган притон ташқаридан деворлари баланд бўлган оддий уйдек кўринади. Бу уй Ўш бозорида жойлашган.

Милициядан бино кўриб чиқилиб, ёпилганини билдиришди.

Ўсмир қиз ушлаб турилган притон. Сурат: Бишкек ШИИБи

Номаълум одамлар руҳий жиҳатдан бемор қизни ўғирлаб, Бишкекдаги притонга олиб келгани икки ҳафтадан кейингина маълум бўлган. Шу вақт давомида қизни фоҳишаликка мажбурлаб, қийноққа олишган — притоннинг хўжайини уни калтаклаб, зўрлаб, озиқ-овқатни чеклаб бериб турган. Унинг қамалиб-қамалгани ҳақида ҳам ҳозирча маълум эмас.

Қизнинг айтишича, бир кунда 20дай одам келиб турган ва уни уларга жинсий хизматларни кўрсатишга мажбурлашган.

Қизнинг мобил телефонини притоннинг хўжайинлари тортиб олишган. Фоҳишоханага келганлардан бири ўсмир қиз қариндошларидан ёрдам сўраб олиши учун телефонини бериб, кейин қочиб кетишга ёрдам берган.

Ўсмир қизнинг оиласи дарров милицияга мурожаат қилиб, зўрлаш факти бўйича ариза ёзган. Кейинчалик оила ҳуқуқий клиника юристларининг ёрдами билан яна бир ариза ёзган.

Юристларнинг айтишича, ИИВ уларнинг ноқонуний ўғирлаш, одамни куч билан ушлаб туриш ҳамда телефон ўғирлаш фактлари бўйича аризасини кўп муддат давомида эътиборга олмай, зўрлаш факти бўйичагина тергов ўтказиб келишган.

«Мазкур фактлар Қирғиз Республикасини Жазо кодексининг “фоҳишаликка жалб қилиш” ва “одам ўғирлаш” моддалари бўйича Ленин туман ИИБида умумий реестрига рўйхатга олинган ва [бу  моддалар] бўйича судгача бўлган барча тегишли ишлар олиб борилмоқда, барча керакли суд-тиббий, биологик ҳамда психология-психиатрия экспертизалари тайинланган», — деб  билдиришди ИИБдан.

                                                                                        Муаллиф: Адеим Убакеева