Кун сурат: Интимақ паркида 11 от ёйилиб юрган

598
Сурат: «Сейчас KG», Талант

«Сейчас KG» телеграм каналида ўтган йили президент тантанали равишда очган Интимақ паркидан олинган сурат эълон қилинди. Суратдан мазкур паркда 11та от ўтлаб юрганини кўриш мумкин. Мэриядан билдирилишича, ҳокимиятнинг ходимлари паркка жўнаб кетишган, аммо у ерда отларни топишмаган. 

Интимақ парки жойлашган ҳудуди бўйича Бишкекдаги энг катта сайлгоҳлардан бири Ататурк парки таркибига киради. Ататурк паркининг қоидаси бўйича, паркга молларни ёйиш тақиқланган. 

Интимақ мазкур янги паркнинг қурулиши ўтган йилнинг апрелида бошланиб, уни қуришга 82 млн сом сарфланган.