Қирғизистонликларнинг АҚШга кириши чекланиши мумкин

712
О’Хара аэропорти, Чикаго. Сурат: Томас Хоук, Flickr, Creative Commons лицензияси

Президент Дональд Трампнинг маъмурияти етти давлат фуқароларининг АҚШга киришини чекловчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Мазкур давлатлар қаторида Қирғизистон ҳам бор.

«Политико» нашри маълум қилишича, бу рўйхатга Беларусь, Мьянма, Нигерия, Судан, Эритрея ва Танзания ҳам кириши мүмкүн.

Аввалроқ «Уолл Стрит Жорнал»нинг журналистлари Давосдаги форумда Трампнинг ўзидан батафсил билишга харакат қилишган, аммо у чекловларга учровчи ўлкаларни аташдан бош тортган.

Оқ уйнинг вакили Хоган Гидли билдиришича, қонун лойиҳасини «ўлкани террор ҳужумларидан ҳавфсиз қилиш» мақсадида қабул қилишни режалаштиришмоқда.

2017 йилнинг январида Трамп дастлабки қонун лойиҳасига қўл қўйган ва унга кўра, мусулмон аҳолиси кўп бўлган ўлкаларнинг фуқароларига чеклов киргизилган. Аммо ҳуқуқ тартибот уюмларининг ва бир қатор суд текширувлари сабаб икки ой ўтгандан кейин қонун ўзгартирилган.

Натижада, Олий суд Эрон, Сурия, Сомали,Яман, Венесуэла ҳамда Шимолий Корея фуқароларининг киришини чеклаш қарорини қабул қилган.

Эрон ва Шимолий Корея ўлкаларининг фуқаролари учун ўлкага кириш тўлиғи билан тақиқ қўйилган. Қолган беш ўлканинг фуқароларига нисбатан чекловлар эса — энг кўп тарқаган В визасини беришга боғлиқ. Бундай визаларни миграция ва ишлаш ҳуқуқлари йўқ бўлган иш ҳамда сайёҳлик сафарлар учун олишади.

Венесуэла бўйича эса, бу мамлакатнинг давлат амалдорларигагина кириш тақиқланган.

«Политико» нашрининг маълумоти бўйича, қора рўйхатдаги янги ўлкалар билан ҳам шундай бўлиши мумкин: «Чектовлар айрим бир ҳукумат амалдорларига ёки айрим бир визаларнинг турларигагина тегишли бўлиши мумкин».