«500 минг сом компенсация». Чегарадаги коррупциядан шикоят қилган офицерни ҳамкасблари судга беришди

668

Чегарадаги «ноқонуний» ишлар ҳақида айтиб чиққан подполковник Талгат Алановнинг устидан беш ҳамкасби ариза билан Ўш шаҳар судига мурожаат қилишди. Бу ҳақда «Клооп»га чегара хизматининг матбуот котиби Асилкерим Ажиев хабар қилди.

«Подполковник Талгат Аланов берган матбуот анжуманида исмлари тилга олиб ўтилган ҳарбий ходимлари судга арз қилишган. Улар ўзлари томондан ҳеч қандай ҳуқуқ бузишлар бўлмаганини, ҳамкасби тарафидан ўзларининг обрў-эътиборига путур етказганини билдириб, раддияни билдирилишини истаб шикоят қилишган», — деди Ажиев.

Аланов «Клооп»га унинг устидан аризани Ўш вилояти бўйича чегара бошқармасининг етакчиси ҳамда мазкур идоранинг тўрт ходими ёзганини билдирди. Шунингдек уларнинг ҳар бири ундан 100 минг сомдан бадал ундиришни хоҳлашаётганини қўшимча қилди.

«Коррупция бўйича матбуот анжуманида айтилган беш фактга алоқаси бор ходимлар шикоят қилишган. Улар бирлашиб олиб менга хизматда тазйиқ кўрсатишмоқда», — деди Аланов.

Чегара хизматидан эса подполковникка нисбатан хизмат тазйиқи бўлмаганини, у Ҳарбий прокуратурага шикоят қилишга ҳақли эканини айтишди.

Ўш шаҳар судидан Алановнинг устидан ҳамкасблари ариза ёзишганини «Клооп»га тасдиқлашди.

Ўш вилояти бўйича чегара бошқармасининг чегара назорати, уюштириш бўлимининг катта офицери, подполковник Талгат Аланов 2019 йилнинг 27-ноябрида матбуот анжумани ўтказган. Ўшанда ўзи ишлаётган чегара хизматидаги порахўрлик кўринишлари ҳақида айтиб чиққан.

У «Достук» назорат ўтказиш бекатидаги пул тўплаш фактларига тўхтаб, хизмат ўринлари пулга сотилишини, чегара ходимларининг бир пунктдан иккинчи пунктга ўтказишлар етакчиларга пул бериш билан амалга ошишини маълум қилган.

Бир неча кундан кейин «Достук» чегара бекатининг етакчиси Талант Айтпаев хизматидан вақтинча четлатилган. Чегара хизматидан бу Алановнинг матбуот анжумани билан алоқаси йўқлигини айтишган.

Муассасадан шунингдек чегара хизматида коррупция ишлари бўлиб-бўлмаганини Ҳарбий прокуратура текширишини ва Алановнинг йиғинда айтган сўзларига ҳуқуқий баҳо берилишини билдиришган.

Кўп ўтмай Талгат Аланов ўзига нисбатан телефон орқали таҳдидлар ва хизмат тазйиқлари бўлаётганини айтган. Шу билан бирга ўтган йилнинг 12-декабрида Ой уйнинг олдида президентга мурожаат қилиб, уни қабул қилишни илтимос қилган.

                                                                           Муаллиф: Байкал Топчубаев