Вице-премьер-министрлар қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият билан танишди

599

Вице-премьер-министрлар Жениш Разаков ва Замирбек Аскаров қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият билан танишиб, юк ташувчи машиналарнинг ҳайдовчилари билан учрашди.

Қирғиз-қозоқ чегарасида 2019 йилнинг декабридан бошлаб — бир ойдан ортиқ вақтдан бери юздан ортиқ юк ташувчи машиналар тўпланиб турибди.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати маълум қилишича, қозоқ тарафи «қўшимча текширув бўйича бир томонлама чораларни» қабул қилганидан, «Ак-Тилек — Автожол» назорат ўтказиш жойининг ёнида оғир юк ташувчи машиналар тўпланиб қолмоқда.

«Йилнинг совуқ мавсумида чегарада вақтинчалик чеклов вазияти тузилганига боғлиқ юк ташувчиларга шароит яратиб бериш учун чодирлар тикилиб, бепул иссиқ чой берилмоқда», — деб билдирди вице-премьер-министр Жениш Разаков.

У ҳукумат қозоқ тарафи билан сўзлашув жараёнини давом эттираётганини айтиб ўтди.

Юк машиналарининг ҳайдовчилари қирғиз-қозоқ чегараси орқали юкларни ва товарларни ташишдаги янги чекловлар ҳақида айтиб беришди. Натижада тармоқ органларига назорат ўтказиш пунктининг иш регламентини ҳамда янги иш тартиби ҳақида юк ташувчиларга «қисқа муддат ичида» маълум қилиш топшириғи берилди.

Чегарадаги тиқин

Юздан ортиқ юк машинасининг ҳайдовчилари ўтган йилдан бери «Ак-Тилек — Автожол» ўтказиш пунктидаги Қирғизистоннинг чегарасидан ўтолмай туришибди. Айрим ҳайдовчилар Янги йилни юк ташувчи машиналарида кутишган.

Ҳайдовчиларнинг айтишича, улар қирғиз чегарасидан ўтишмоқда, аммо электрон пломба йўқ бўлганидан уларни қозоқ чегарасидан ўтказишмаяпти. Шунингдек ҳайдовчилар бу қанақа пломба эканини ва уни қайдан олиш кераклигини билишмаётганини хабар қилишган.

Ҳукумат бунгача қўшимча текширувларни «Қозоғистон тарафдан ЕОИИнинг меъёрларини бузиш» деб атаган.

Бироқ айни вақтда ҳукумат Қирғиз-қозоқ ҳукуматлараро кенгашмасида навигация пломбаларини киргизиш бўйича келишилганини тан олган. Бу кенгаш 2019 йилнинг июль ойида бўлиб ўтган.