Ширин Айтматова билан Сирғақ Кенжебаевнинг онаси суд залидан чиқариб юборилди

649

Собиқ депутат ва сиёсий фаол Ширин Айтматова 13-январда ўзи ҳамда турмуш ўртоғи Сиргак Кенжебаевнинг онасини суд залидан чиқариб юборишганини хабар қилди. Бу ҳақда Айтматова твиттерида билдирган.

Бундай қарорни судда раислик қилаётган судья Ирина Воронцова қабул қилган. Суд залидан чиқраишга нима сабаб бўлгани ҳозирча айтилгани йўқ.

Бунга қадар 2019 йили 23-декабрда Кенжебаевга нисбатан жиноят иши Бош прокуратурага жўнатилган — жиноят ишини ички ишлар органларига ўтказиб бериш масаласини хал қилиш мақсадида.

Кенжебаев товламачиликда гумонланмоқда, аммо дастлаб уни ишининг устидан нимагадир ИИВ эмас, МХДҚ ишлаган. Кейинчалик МХДҚ бу ишни ИИВга ўтказиб берган.

«Клооп»нинг журналистлари Кенжебаевнинг иши ҳақида билишга харакат қилишганда ИИВ уларни ИИББга жўнатишди. У ердан маълумотни МХДҚдан аниқлашни тавсия қилишди, улар эса ўз вақтида ишни ИИВга ўтказиб, журналистларни вазирликка жўнатган эди. Шундай қилиб, юқорида айтилган муассасаларнинг бирортаси ҳам ҳеч қандай маълумот бермаган.

Кенжебаевнинг  йўқолиши

Кенжебаев 19-октябрда Олмата аэропортида қўлга олинган. Аэропортда у рафиқасини, болаларини ва қайнонасини кутаётган эди. Ширин Айтматованинг онаси билан қизи чет ўлкага даволанишга учиб кетиши керак эди.

Қирғизистоннинг МХДҚси 20-декабрь кунигина эрта билан Кенжебаев қўлга олиниб, идоранинг изоляторига киргизилганини маълум қилган.  Сиргак Кенжебаев товламачилик ҳақида икки жиноят ишида фигурант. Кенжебаевнинг қўлга олиниши Айтматованинг фаол антикоррупция фаолияти ортидан бўлган.

У ҳуқуқ тартибот органларининг турмуш ўртоғига нисбатан қизиқиши ўз суриштирувида божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг фаолияти бош объект бўлиб қолгандан кейин пайдо бўлганини айтмоқда.

Матраимов «Азаттык», «Клооп» ва OCCRPнинг қирғиз божхонасидаги коррупция бўйича ҳамкорликдаги суриштирувининг фигуранти.  Журналистик суриштирув 2019 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида чиққан. У материаллар эълон қилингандан кейин Матраимов ва унинг қариндошлари суриштирувни ёзган журналистларни судга беришган.