Ширин Айтматова турмуш ўртоғининг иши бўйича суд 13-январда ўтиши хабар қилди

451

Собиқ депутат ҳамда сиёсий фаол Ширин Айтматова турмуш ўртоғи Сиргак Кенжебаевнинг иши бўйича суд қайтадан 13-январда ўтиши хабар қилди. Шунингдек у бу вақтда унга эрининг иши бўйича маълум бўлган ёлғиз хабар эканини қўшимча қилди. 

Бунга қадар 2019 йили 23-декабрда Кенжебаевга нисбатан жиноят иши Бош прокуратурага жўнатилган — жиноят ишини ички ишлар органларига ўтказиб бериш масаласини хал қилиш мақсадида. Кенжебаев товламачиликда гумонланмоқда, аммо дастлаб уни ишининг устидан нимагадир ИИВ эмас, МХДҚ ишлаган. Кейинчалик МХДҚ бу ишни ИИВга ўтказиб берган. 

«Клооп»нинг журналистлари Кенжебаевнинг иши бўйича билишга харакат қилишганда ИИВ уларни ИИББга жўнатишди. У ердан маълумотин МХДҚдан аниқлашни тавсия қилишди, улар эса ўз вақтида ишни ИИМга ўтказиб, журналистлдарни вазирликка жўнатган эди. Шундай қилиб, юқорида айтилган идораларнинг бирортаси ҳам ҳеч қандай маълумот бергани йўқ. 

Кенжебаевнинг (Айтматовани турмуш ўртоғининг) йўқолиши

Кенжебаев 19-октябрда Олмата аэропортида қўлга олинган. Аэропортда у рафиқасини, болаларини ва қайнонасини кутаётган эди. Ширин Айтматованинг онаси билан қизи чет ўлкага даволанишга учиб кетиши керак эди. 

Қирғизистоннинг МХДҚси 20-декабрь кунигина эрта билан Кенжебаев қўлга олиниб, идоранинг изоляторига киргизилганини маълум қилган.  Сиргак Кенжебаев товламачилик ҳақида икки жиноят ишида фигурант. Кенжебаевнинг қўлга олиниши Айтматованинг фаол антикоррупция фаолияти ортидан бўлган. 

У ҳуқуқ тартибот органларининг турмуш ўртоғига нисбатан қизиқиши ўз суриштирувида божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг фаолияти бош объект бўлиб қолгандан кейин пайдо бўлганини айтмоқда. 

Матраимов «Азаттык», «Клооп» ва OCCRPнинг қирғиз божхонасидаги коррупция бўйича ҳамкорликдаги суриштирувининг фигуранти.  Журналистик суриштирув 2019 йилнинг ноябрь ва декабрь ойларида чиққан. У материаллар эълон қилингандан кейин Матраимов ва унинг қариндошлари суриштирувни ёзган журналистларни судга беришган. 

Матн устида ишлаганлар: Батма Шукурбекова ва Жамиля Асанова