1-январга ўтар кечаси шифокорлар Норин вилоятининг Янгийўл қишлоғидаги уйларнинг бирига келиб, юзи қонталаш кўкарган 36 ёшли аёлнинг жасадини топишган. Марҳумнинг эри милицияа хотинини калтаклаганини, мушт билан икки марта юзига зарба бериб, қулаб тушгандан кейин бошига тепганини айтиб берган.
Аёлнинг ортида икки фарзанди қолган. Милиция судгача текширув ишини бошлади.
4-январда эса Баткеннинг турғуни эрининг калтаклаши оқибатида жонлантириш бўлимида вафот этган. Марҳумнинг ортида уч боласи қолган. 27 ёшли аёлнинг танаси қонталаш кўкариб қолган, оёқларида куйган ерлари бўлган.
Рафиқасининг ўлимида гумондорга қарши «Одам ўлдириш» моддаси бўйича судгача текширув бошланган. У икки ойга қамалган.
ОАВлар бундай одам ўлдиришлар бўйича деярлик ҳар ой хабар бериб турганига қарамай бу ошкор бўлиб қолган ҳолатларгина холос. Милиция 2019 йили эрталарининг калтаклашидан халок бўлган аёлларнинг ўлими ҳақида маълумотларни бир неча бор тасдиқлаган. Унга кўра, уларнинг орасида ўқдан, пичоқдан ярадор бўлганлар ҳам бор. Шу каби жиноятлар Қирғизистоннинг барча вилоятларида юз бериб келади.
Агар оилада муштумзўрликка дучор бўлсангиз нима қилиш керак?
Қирғизистонда ҳар бир тўртинчи аёл оилавий зўравонликдан жабрланадию Мамлакат аёлларнинг кўпчилиги — 83 фоизи — бир марта бўлса ҳам оилада руҳий, жисмоний ва жинсий зўравонликка учрашган. Бу ҳақда Кризис марказлари ассоциациясининг тадқиқотида айтилади.
Агар сиз оилада доимий зўравонликдан жабр кўрсангиз ёки яқинларингизда, танишларингизда шу каби воқеалар ҳақида билсангиз, оилавий зўравонлик ҳақида қонун бўйича милицияга мурожаат қилсангиз бўлади. Улар сизнинг мурожаатингизни рўйхатга олиб, жабрланган одамга ҳимоя кафолатномасини бериши керак. Мазкур қонун қуйидагича ишлайди:
Агар милиция оилавий зўравонликни рўйхатга олишни бош тортса, у қонун бузган бўлади. Шунингдек кризис марказларидаги юристлардан ёрдам сўраб мурожаат қилса ҳам бўлади. Агар сиз ўзингизнинг ва болаларинингизнинг хавфсизлигидан хавотирлансангиз, у ҳолда кризис марказларида сизга ёрдам беришади. Улар сизга биргина психологик эмас, ҳуқуқий ёрдам ҳам кўрсатиб, бошпана бера олишади. Статистика бўйича, зўравонлик қурбонлари кўпинча милиция ёки касалхона эмас, айнан кризис марказларига мурожаат қилишади. Бу ҳавола билан кириб сизнинг ҳудудда жойлашган кризис марказини кўра оласиз.
Оилавий зўравонлик ҳақида қонун бўйича сиз ҳимоя кафолатномасини узайтира оласиз — биринчиси уч кунга, кейингиси бир ойга берилади, ҳимоя хатини бузганлиги учун зўравонлик қилган одамга нисбатан санкциялар кўзда тутилган. Суд эса бу хатнинг асоида зўравонни умумий турар жойдан кўчириш ёки унинг ота-оналик ҳуқуқларини чеклаб қўя олади.