Қирғиз-ўзбек чегарасида вазият «барқарор» — Давлат чегара хизмати

435

Қирғизистоннинг Давлат чегара хизмати Жалолобод вилоятидаги қирғиз-ўзбек чегарасида вазият «барқарор» бўлганини билдиради. 

Олабуқа туманидаги Кўк-Тош қишлоғининг турғунлари билан Ўзбекистон чегарачиларининг ўртасида 6-январда можаро чиққан. Идоранинг маълумоти бўйича жанжалга аниқланмаган ҳудудда ўтлаб юрган 500дан ортиқ молни ўзбек зобитлари ҳайдаб кетгани сабаб бўлган. 

 https://www.facebook.com/100011163344013/videos/1001505713564864/?t=19

Эрнист Атабековнинг саҳифасидан олинган лавҳа 

Кўк-Тош қишлоғининг турғунлари аниқланмаган ҳудудга молини қидириб кирганда, қўшни ўлканинг чегарачилари билан тортишув юз бериб, ўзбек зобитлари огоҳлантириш тариқасида ўқ отишган. Расмий маълумотга кўра жанжалдан ҳеч ким жабрланмаган, аммо Сабир Сейдакмат ўғли исмли турғун «Азаттык» радиосига ўқ отишда қўлидан жароҳатланганини билдирган.

«8 ўзбек чегарачиси Ақ-Қурча участкасида юрган 500дан ортиқ уч қўра қўйни ҳайдаб бораётганда қишлоқликлар тўпланиб борганмиз. У ҳозирда ўртада фикр келишмовчилик чиқиб, ўзбек чегарачилари тарафидан ўқ отилганда қўлимга тегиб, енгил жароҳат олдим», — деган Сейдакмат ўғли.

Чегара хизматидан икки томонлама сўзлашувлардан кейин мол эгаларига қайтарилганини ва турғунлар ўзбек аскарларига даъволари йўқ эканини билдиришганини маълум қилади. 

Материал эълон қилиниши арафасида Ўзбекистон тарафнинг можаро бўйича версиясини билиш имкони бўлмади.  

«Азаттык»нинг билдиришича, Жалолобод вилоятининг Олабуқа тумани билан Ўзбекистоннинг Наманган вилояти чегарадош бўлган ҳудудда 19 минг гектардан ортиқ майдон баҳсли деб ҳисобланади. Икки мамлакатнинг ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги эса 1378 километрни ташкил қилади. Унинг 85% аниқлангани расмий атилган.