Парламентнинг собиқ депутати Ширин Айтматова твиттерда турмуш ўртоғи Сиргак Кенжебаевни ТИЗОда калтаклаш тўхтатилиши учун твиттерда ёзишни тўхтатишга тайёр эканини хабар қилди.
Мақола эълон қилиниши арафасида Ширин Айтматова билан боғланиш имкони бўлмади.
Кенжебаев 19-декабрь куни кечаси МХДҚ тарафидан Олмаотада товламачликда айбланиб қўлга олинган. Ўша куни унинг рафиқаси «Реакция 2:0» антикоррупция митингига қатнашган.
Бунга қадар Жазоларни ижро қилиш давлат хизмати 24.kg ахборот агентлигига Кенжебаев ушлаб туриш шароитларидан ҳам, соғлигидан ҳам шикоят қилмаган деб маълум қилган.
«Агар терговга олинаётган Кенжебаев камерада ўтирганларга шикоят қилиб, ҳаётига хавф туғдираётганини билдирса, уни тўхтовсиз турда ёпиқ ерга ўтказишади, у ерда бошқа контингент билан турли борди-келди бекор бўлади», — деб билдиради ЖИДХ.