Бишкекнинг собиқ мэри Кубаничбек Кулматов мактаб қурилишидаги коррупция бўйича айбдор деб топилиб, аммо 15 йилга озодликдан ажратилиш ўрнига мулкини мусодара қилиш ҳамда беш миллион сом жаримага тортилди. Собиқ шаҳар етакчиси суд залидан бўшатилди. У 2018 йили ёзда қўлга олиниб, 1,5 йил қамоқда ўтириб чиқди.
Суд залидан тарафдорлари уни қўлда кўтариб олиб чиқишди. Шундан кейин Кулматов журналистларга суд ҳукмидан норози эканини айтди, чунки бари бир ҳам айбдор деб топишган.
«Менинг чиққаним бу яхши. Аммо мен бари бир ҳам айбдор ҳисобланганимдан норозиман. Бизнинг умуман айбимиз йўқ», — деди Кулматов.
Бишкекнинг яна бир собиқ мэри Албек Ибраимов эса прокурор 20 йил сўраганига қарамай 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди.