Бишкек собиқ мэрларининг иши: Кулматов бўшатилиб, Ибраимов судланди

355

Бишкекнинг Ленин туман суди пойтахтнинг собиқ мэрлари Албек Ибраимов ва Кубаничбек Кулматовни айбдор деб топди. Ибраимов 15 йилга озодликдан ажратилди. Прокурор собиқ мэрни 20 йиллик жазога тортишни тавсия қилган. 

Кулматов барча вазиятларни ҳисобга олиш билан 5 млн сом жаримага тортилиб, суд залидан бўшатилди. Жаримадан ташқари, Кулматовнинг мулки мусодара қилинди. Айбловчи томон уни 15 йилга судлашни таклиф қилган. 

Айни иш бўйича ўтаётган мэриянинг Жамоатчилик-давлат капитал қурулиш бошқармасининг собиқ етакчиси Сталбек Омурканов, «Калис-Ордо» участкасидаги мактабнинг қурулишининг пудратчи компанияларининг етакчилари Сейиткан Алиев ҳамда Кубат Шаршекеев ҳам жаримага тортилиб, суд залидан бўшатилди. 

Мэрларнинг ишлари 

Албек Ибраимов Бишкекнинг мэрлик хизматидаги коррупция иши бўйича ўтган. У «муниципал ерни ноқонуний бериш» ва «Солнечний берег» пансионатини сотишда айбдор деб топилган. Унга қарши қўзғалган жиноят ишлари у 2011-2012 йиллари бошқарган «ТНК Дастан» ишхонасига боғлиқ. 

Тергов версияси бўйича, Ибраимов заводга кимматлатилган қийматда «ҳимоя воситаларини» сотиб олишга келишим тузиб, бунинг учун 270 минг доллар олган. 

Собиқ мэр Кубанибек Кулматов эса 2014 йили Калис-Ордо участкасида мактаб қуришда Хитой  грантининг ҳисобидан 2 млн долларни ноқонуний фойдаланишда айбланган. 

Кулматов ва Ибраимов Атамбаевнинг ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков билан келишмовчилиги ортидан қўлга олинган. Қамоққа олингандан кейин собиқ мэрлар «сиёсий» тазйиққа олинишаётганини билдиришган. 

Собиқ мэрлардан ташқари, бу иш бўйича 13 киши айбланувчи қатори ўтмоқда.