Бишкек ва Ўш шаҳарларида миграцияга тайёрлов марказлари очилади — Жениш Разаков

426

Вице-премьер-министр Жениш Разаков Москва шаҳрида қирғиз диаспорасининг вакиллари билан учрашувда Бишкек ва Ўш шаҳарларида миграцияга тайёрлаш марказлари очилишини хабар қилди. Бу ҳақда «Economist» нашри ҳукуматнинг матбуот хизматига ҳавола бериб хабар қилди.

Россиядаги қирғиз диаспоранинг вакиллари вице-премьер-министрдан «юк-200»га компенсация олишга қоғоз ишларини енгиллатиб беришни, темир йўлга тарифларни камайтиришни илтимос қилишди. Шунингдек улар Москва ва Сочи шаҳарларида савдо вакиллигини очиб, мигрантларга ипотека кредитларини олишга имтиёз олиб беришни илтимос қилишди. 

Расмий статистикага кўра, 2018 йили Россияга 640 мингга яқин қирғизистонлик чиқиб кетган. 2016-2017 йиллари ўлкага умумий 320 «юк-200» келган. «Юк-200» — бу чет давлатда ҳалок бўлган фуқароларни (кўпинча ҳарбийларни) ватанига авиация йўли билан етказиш.