«Қирғизмунайгаз» ишхонаси Жалолободда янги газ конини топди — видео

464

«Қирғизмунайгаз» ишхонаси Жалолобод вилоятидаги Майлу-Сув шаҳрининг ҳудудидан янги газ конини очди. Бу ҳақда мазкур муассасанинг матбуот котиби Руслан Абдумуталип ўғли фейсбук саҳифасида маълум қилди.

«"Қирғизмунайгаз" бошқармаси режалаштирилган газ йўналишида бурғулаш ишларини бу йил бажариб, эни ҳудудларга ҳам газ берила бошлайди», — деб ёзган Абдумуталип ўғли.

Матбуот котибининг айтишича, ишхона сентябрь ойидан бери 2040 метр чуқурликка қадар бурғулаш ишларини юргизган. Ҳозирги вақтда бу ҳудудда кунига 7 минг метр куб газ чиқмоқда. Бурғулаш ишлари тўлиқ тугаганда газнинг кўлами яна ортиши кутилмоқда. 

«Қирғизмунайгаз»дан хабар қилинишича, Қирғизистонда табиий газни ишлаб чиқиш ва бурғулаш ишлари 1970 йилдан бери деярли амалга оширилмаган.

«Қирғизмунайгаз» саноат идораси 1952 йили очилган. Ҳозирда ишхона Жалолобод вилоятининг Қўчқор-Ота, Майлу-сув ва Нокен ҳудудларида аниқланган 11,3 млн тонна нефть ҳамда 4,7 млрд метр куб газ заҳирасига эга.