Парламент қўмитаси Бекназаровни Малайзиядаги элчилик хизматига мақуллади

483

Парламентнинг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича қўмитаси собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаровни Қирғизистоннинг Малайзиядаги элчилик хизматига номзодини мақуллади. 

«Тил — муҳим эмас, энг асосийси давлат тилини билиш керак. Масала ўз тилингни қанчалик яхши кўришида бўлмоқда», — деб билдирди Бекназаров журналистларга.

Унинг айтишича, элчилик фаолиятида керак бўладиган 200 сўзни 3-5-синфларнинг ўқувчилари ҳам ёдлаб ололади. «Мен ҳам бир ой ичида Малайзия тилида икки юз сўзни ёдлай оламан», — деб таъкидлади у. 

Қўмитанинг 12 аъзоси Бекназаровнинг хизматга тайинланиши учун мақул деб овоз беришса, бир депутат, аниқроғи Ирина Карамушкина қарши овозини берди. 

Бекназаровнинг элчилик хизматига тайинланиши ҳақида маълумот жорий йилнинг сентябрида пайдо бўлиб, аммо ўшанда у бу маълумотни инкор қилган эди. 

Собиқ бош прокурор бунга қадар ҳеч қандай дипломатик лавозимда ишламаган. .

Парламент қўмитасини Бекназаровнинг номзодини мақуллагани у элчи бўлиб қолишини билдирмайди. У бу хизматни президент тегишли фармонга қўл қўйганан кейингина бажара бошлайди. 

Президент Сооронбай Жээнбеков аввалроқ Бекназаровнинг тил билиш бўйича фикрига умуман мос келмаган нуқтаи назарини айтган эди. 

Элчилар ва тиллар

2019 йили мартда президент Жээнбеков қирғиз элчиларининг ишини танқид қилган. 

У қирғиз элчиликлариинг ходимлари ўзлари ишлаётган ўлканинг тилини билмаганларидан норози бўлган. Президент буни Туркия ҳамда Бельгияга қилган сафари вақтида сезган. 

«Мутахассисларни ишга олишда талаблар юқори бўлиши керак. Ҳисобчидан бошлаб, ҳайдовчигача, ҳаммаси таржимани [чет тилидан қирғизчага] билиши керак», — деган Жээнбеков.