«Дўстимга қилинган ҳужумни огоҳлантириш қатори баҳолайман» — адвокат Токтакунов

394

Адвокат Нурбек Токтакуновнинг ҳайдовчисига ич кийимдаги одам ҳужум қилган. Бу ҳақда Токтакунов «Клооп»нинг журналистига хабар қилди. Адвокатнинг айтишича ҳужум 14-декабр тонгида бўлиб, «аҳмоқона воқеа» юз берган. 

«Эрталабки соат 6да [ҳайдовчининг] дарвозасини бузиб, кийимини ечиб ташлаб яланғоч киши ҳужум қилади. Бақувват одам. Дўстим қочиб қутилиб, яшириниб милиция чақирган, милиция бир соатдан кейин келган. Дастлаб ҳужум қилган шахс жиннига ўхшаб кўринган, энди эса у кийиниб олибди, сокин ва мулойим гаплашди. Дарров ўзгариб олди», — деб айтиб берди Токтакунов.

Кейинчалик  Ленин туман ИИБи ҳужум қилган киши ҳарбий либосларни ташиш билан шуғулланган Россия фуқароси бўлганини аниқлаган. 

Kaktus Media нашрининг маълумотига кўра, ўша куннинг ўзида у маст аҳволда бўлиб-бўлмагани текширилган.  

«Кет бу ердан»

Токтакунов «Клооп»га айтишича, у ҳайдовчисига қилинган ҳужумни огоҳлантириш қатори қабул қилган. Унинг айтишича, у Сапар Исақов ишининг устида ишлай бошлагандан бери бир йил давомида ортидан пойлашаётганини сезиб юрибди. 

«Бундан ташқари, фейсбукда [номаълум шахслар] қандайдир бир йўл билан уйимга кириб олганининг суратларини тарқатган ҳолатлар бўлган», — деди адвокат.

Шунингдек Токтакунов ижтимоий тармоқларда унга мамлакатдан чиқиб кетишни тавсия қилишаётганлиги ҳақида тарқалаётган маълумотни тасдиқлади. Адвокатнинг айтишича, бу таклифлар «унга МХДҚнинг ичи оғриётган ходимларидан» келмоқда. Бу Токтакунов бош прокуратурага Райимбек Матраимовнинг ноқонуний бойиши факти бўйича берган аризасидан кейин бўлган.