Матраимовлар суриштирувдаги фактларни тарқатишга тақиқ қўймоқчи бўлишган, кейин фикларидан қайтишган

867

Матраимовлар оиласининг юристлари 11-декабрда Бишкекнинг Свердлов туман судига ариза билан мурожаат қилишган. Мурожаатда улар «Азаттык», «Клооп» ва OCCRPнинг ҳамкорликдаги журналистик суриштирувида Матраимовлар ҳақида эълон қилган бир қатор маълумотларни тарқатишни тақиқлашни илтимос қилишган. 

Кўп ўтмай 13-декабрь куни эрта билан улар аризани қайтариб олиш бўйича судга илтимоснома беришган. 

Юристларнинг дастлабки илтимосида суриштирувдаги 15 фактдан иборат рўйхат бор бўлган ва улар суддан рўйхатдаги фактларни тарқатишга тақиқ қўйишни илтимос қилишган. 

Биринчи берилган илтимос хати:

Аризани чақиртириб олиш ҳақида ариза:

Бундан ташқари, Матраимовлар «Азаттык», «Клооп» ва 24.kg нашрларининг банк ҳисобларии қамоққа олиш ҳақида илтимосини чақириб олишган. Бу уч нашр билан журналист Али Токтакуновнинг банк ҳисоблари 12-декабрь куни кечасида қамоққа олинган. Бундан икки кун аввал Матраимовлар оиласи ва уларнинг фонди обрўси ва шарафини ҳимоя қилиш бўйича даъво қўйишган. 

Қўйилган даъво «Азаттык», «Клооп» ва халқаро суриштирув маркази OCCRPнинг икки қисм бўлиб 21-ноябрда ва 3-декабрда чиққан журналистик суриштируларига жавоб бўлган. 

Даъвога кўра, Матраимовлар «Азаттык»дан 22,5 млн сом, «Клооп»дан 12,5 млн сом ва Али Токтакуновдан 10 млн сом компенсация олишни исташган. 

Бундан ташқари, улар 24.kg нашридан 15 млн сом компенсация олишга харакат қилишмоқда. Бу нашр журналистик суриштирув устида ишламаган, аммо улар уни ўз сайтида эълон қилишган.