Бишкекда қайтадан коррупцияга қарши митинг ўтади

440
Сурат: Александра Титова

Қирғизистонликлар «коррупцияга қарши, матбуот эркинлигини ва Қирғизистоннинг қонунларини камситиш» бўйича тинчлик митингига қайтадан чиқишади.

«REакция 2.0» номидаги митинг 18-декабрь куни соат 11.30га белгиланган. У 7-апрелда ҳалок бўлганларга бағишланган эсталикнинг қошида ўтади. Ноябрда бўлиб ўтган дастлабки митинг ҳам шу ерда бўлган. 

Биринчи «REакция» митинги «Азаттык», «Клооп» ва OCCRPнинг журналистлари биргаликда ўтгазган қирғиз божхонасидаги контрабанда ҳамда коррупция бўйича суриштирувидан кейин бўлган. Ўшанда митинг иштирокчилари мамлакат раҳбаридан ҳамда ҳуқуқ тартибот органларидан журналистлар тарафидан йўл қўйилган фактларга реакция қилишларини талаб қилишган. 

Яқинда ўтувчи «REакция» митинги божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни ҳамда уни оиласининг обрў ва эътиборини ҳимоя қилиш юзасидан иш бўйича суднинг биринчи йиғинидан бир кун аввал бўлмоқчи. 

Райимбек Матраимов, унинг акаси Искендер Матраимов ҳамда уларнинг рафиқалари, шунингдек уларга тегишли бўлган «Исмаил Ата» ижтимоий жамғармаси 12-декабрда «Азаттык», «Клооп» ва 24.kg нашрларини судга берган.  

Суднинг маълумоти бўйича, Матраимовларнинг обрўсини ва ҳурматини ҳимоя қилиш бўйича даъвонинг қиймати шундай бўлган: «Азаттык»қа 22,5 млн сом (деярлик 320 000 доллар), «Клооп»га 12,5 млн сом (177,7 минг доллар), 24.kgга 15 млн сом (213,2 минг доллар) ҳамда «Азаттык»нинг журналисти Али Токтакуновга 10 млн сом (142,2 минг доллар).

Райимбек Матраимов – «Азаттык», «Клооп» ва OCCRPнинг божхонадаги коррупция, контрабанда ва Қирғизистондан чиқариб кетилган 700 млн доллар бўйича ҳамкорликдаги журналистик суриштирувининг фигурантларидан бири. Унинг акаси Искендер Матраимов — парламентнинг депутати.