Журналистик суриштирувдаги материаллар МХДҚга ўтказиб берилди

429

«Азаттык» божхонадаги контрабанда ва коррупция бўйича журналистик суриштирувдаги материалларни МХДҚга ўтказиб берди. Бу суриштирувни «Азаттык» OCCRP ва Kloop.kg билан биргаликда тайёрлаган. Бир неча қисмдан иборат материалларда Қирғизистондан қандай қилиб контрабанда ўтгани ҳикоя қилинади. Бундан биргина Қирғизистонгина эмас ва яна ЕОИИнинг бошқа аъзолари ҳам зарар кўрган. 

Контрабанда қилиш учун божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов билан боғлиқ коррупция тармоғи тартибланган. 

Ноябрда ўлдирилган ахборотчи Айэркен Саймаитининг айтишича, Матраимовнинг коррупция тармоғида муҳим ўрни бўлган. Бундан ташқари, Матраимовнинг рафиқаси контрабанданинг етакчиси Хабибула Абдуқодир билан бирга тадбиркорлик қилган. 

Суриштирувга кўплаган ҳужжатлар илова қилинган — уни кўчириб олиш мумкин эди. Шунингдек очиқ маълумотлар ҳақида эслатиб ўтилган. Аммо президенти Жээнбеков бир неча марта унга факт кераклигини айтган. Яқинда эса суриштирувчи журналистлардан барча ҳужжатларни МХДҚга ўтказиб беришни сўраган. 

«Керак бўлса кафолат бераман. Келиб факт беринглар. Буни бари тугайди. Ўша далилларни органларга олиб келишсин. Чидаб туринглар. Биз ҳақиқат тарафдамиз. Адолат бўлади», — деб айтган мамлакат раҳбари. 

Махсус хизматга суриштирувдаги ҳужжатларнинг нусхаси, видео ва аудио ёзувлар ўтказиб берилган.  

«Берилган материаллар ёки унга алоқаси бор ҳар қандай маълумот бўлмасин нотўғри мақсадда фойдаланилса, бизни журналистларнинг, суриштирувга аралашган ходимларнинг ва уларни оила аъзоларининг хавфсизлигидан хавотирланамиз. Медиа муассаса шунингдек МХДҚ журналистларнинг ва уларни оила аъзоларининг хавфсизлигини таъминлаш учун барча чораларни кўради деган ишончни билдиради», — деб ёзган «Азаттык» МХДҚга жўнатган хатида. 

Матраимовлар оиласи 9-декабрда обрў ва эътиборни ҳимоя қилиш бўйича «Азаттык» радиосини, Kloop.kg ва 24.kg нашрларини судга берган. Даъвога кўра, Матраимовлар «Азаттык»дан 22,5 млн сом, «Клооп»дан 12,5 млн сом ва Али Токтакуновдан 10 млн сом компенсация ундиришни кўзлашмоқда. 

Бундан ташқари, улар 24.kg нашридан 15 млн сом компенсация олишга харакат қилишмоқда. Бу нашр журналистик суриштирувнинг устида ишламаган, аммо улар буни ўз сайтида эълон қилишган.