Енгил атлетикачи Дарья Маслова Олимпиада ўйинларига йўлланма ютиб олди

408

2018-йилдаги Осиё ўйинларининг олтин нишон соҳиби Дарья Маслова 2020-йили Токиода ўтувчи Олимпиада ўйинларига йўлланма олди. Енгил атлетикачи Валенсия (Инспания) шаҳрида ўтган лицензия марафонига қатнашиб, 2 соат 28 дақиқа 19 сонияда маррага етиб келган. 

Маслова бунга қадар ҳам Олимпиада ўйинларига қатнашиб келган — у 2016 йили Риодаги мусобақада 10 километрга мусобақада миллий рекорд қўйган. 

Масловадан ташқари Токиодоги ўйинларга курашчилар Айсулуу Тинибекова ва Атабек Азизбеков, сувда сузувчи Денис Петрашов, шунингдек енгил атлетикачи Юлия Андреева қатнашади.