Сурат: Аёллар қамоғида кузги бал ўтди

37

Жазони ижро этиш давлат хизматининг (ЖИДХ) 2-сонли аёллар колониясида 29-ноябр куни кузги бал ўтказилди.«Клооп» тадбирдан олинган суратларни эълон қилади.

ЖИДХ матбуот хизматининг вакили Самат Каликовнинг «Клооп»га айтишича, тадбирда 40қа яқин маҳбус иштирок этган - ҳар бир жамоада 10 нафардан. Танловда рақслар, деворий газеталар ва мода намойишлари ташкил этилди.

Унинг айтишича, ҳомийлар айрим аёлларга турли образ яратиш учун атрибутика, шунингдек косметика беришган. Бошқалари эса уларни сотиб олиш учун мустақил пул ишлаб топишган. 

«Судланганлар тикув цехида ёки новвойхонада ишлашади. Бунинг эвазига эса ҳақ олишади, уларга косметикага буютма бера олишади», — деди Каликов.

Танловнинг натижалари бўйича ҳакамлар гуруҳининг аъзолари иштирокчиларга грамота, совға ҳамда гуллар беришган. Шундан кейин келган меҳмонлар учун концерт уюштирилган. 

«Қандай совғалар бўлганини билмайман, қандайдир бир қутилар. Балки аёлларга тегишли буюмлар. Гулларни кўрганман», — деб билдирди Каликов.