Абилгазиев, Ниязов ва Айтматова: МХДҚ мамлакатдан 700 млн долларнинг чиқарилиши бўйича суриштирувда қатнашган «барча шаҳсларни терговга чақирди»

496

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси (МХДҚ) 2-декабрда божхонадаги коррупция бўйича суриштирувда иштирок этган барча шаҳсларни сўроққа чақирди. Уларнинг орасида премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев ва президент аппаратининг собиқ етакчиси Фарид Ниязов бор.

Бундан ташқари, сўроққа «Азаттык» радиосининг икки суриштирувчи журналисти, фуқаровий фаоллар, парламентнинг депутатлари Алтинбек Сулайманов, Дуйшон Тўрўқулов ҳамда собиқ депутат, ҳозирги сиёсий фаол Ширин Айтматова чақирилган. 

«Суриштирув ишлари ҳар томонлама ва очиқ-ошкора ўтказилиши учун тегишли барча тергов ишлари олиб борилмоқда», — деб айтилади МХДҚнинг маълумотида. 

МХДҚдан сўроққа чақирилган одамларнинг тўлиқ рўйхати маълум қилинмади. Пресс-релизда улар «ва бошқалар» деб берилган.

Абилгазиев бунга қадар божхонадаги «собиқ ҳамда ҳозирги ишчи ходимларнинг материалларда ёритилган коррупция фаолиятларини» текширишни топширган. 

У божхона хизматининг ишидаги коррупцияга қарши ҳозирги чоралар самарасиз эканини,  «божхоначиларнинг ишидаги коррупция кўринишлари эса ҳукуматнинг коррупцияга қарши харакатларининг барини йўққа чиқариб қўяётганини» тан олган.

Контрабанда, коррупция ҳамда солиқ тўлашдан қочиш 

Ҳукумат раҳбари божхонадаги контрабанданинг, коррупциянинг кўлами ҳамда Қирғизистондан чиқарилган 700 млн доллар бўйича суриштирув чиққандан кейин баёнот қилган. 

Ҳозирча ҳуқуқ тартибот органлари ўлимидан аввал журналистларга коррупциянинг қаноти ҳақидаги маълумотларни ўтказиб беришга улгурган хитойлик тадбиркор  Айэркен Сайматининг ўлдирилиши бўйича иш билан машғул. У божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов билан ҳамкорлик қилиб, ўлкадан 700 млн доллардан ортиқ пулни ноқонуний чиқарган ва контрабанда товарларнинг эгаси Хабибулла Абдуқодирга ёлланиб ишлаганини айтиб берган. 

Айэркен Саймаити 10-ноябрда отиб ўлдирилган. Унинг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан собиқ консул Эркин Сопок билан божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов сўроққа олинган. Матраимов сўроқда беш соат ўтирган, Сопоков эса қўлга олинган —  у лавозимини суиистеъмол қилишда айбланмоқда, чунки Саймаити унинг автомобилини қўлланиб юрган. Дипломат хизмат машинани бегона шаҳсга бера олмайди, бунинг устига Қирғизистонда қидирилаётган шаҳсга.