Коррупцияга қарши митингдан кейин майдондан бир грамм ҳам чиқинди чиқмади

441

«Тазалык» муниципал ишхонасининг матбуот котиби Жибек Каракеева Ала-Тоо майдонида ўтган коррупцияга қарши митингдан кейин «бир грамм ҳам чиқинди чиқарилмаганини» хабар қилди.

Бишкек мэриясидан бу маълумотни тасдиқлашди. Улар чиқинди олмоқчи бўлишганини, аммо чиқинди йўқ бўлиб чиққанини ёзишган. 

25-ноябрда Бишкекнинг марказида бўлиб ўтган коррупцияга қарши «Re:Акция» акцияси 1000дан ортиқ одамни тўплади — митинг иштирокчиларининг айтишича эса, 2500 нафар киши йиғилган. 

Митинг иштирокчилари ҳукуматдан божхона етакчсининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни қўлга олишни ва Қирғизистондан чиқариб кетилган деярлик 700 млн доллар бўйича суриштирув устида ишлаган «Клооп» ва «Азаттык» радиосининг журналистларини ҳимоя қилишни талаб қилишди.