Бабанов: «Менинг номимни провакация уюштириш мақсадида қўлланишмоқда»

369

Президентликка собиқ номзод Ўмурбек Бабанов исми «провакация ва қоралаш уюштириш мақсадида қўлланилаётганини» билдирди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда Бабановнинг  коррупцияга қарши митингга алоқаси борлиги ҳақида маълумот тарқаб кетган. 

«Масъулият билан билдираман, мен икки йилдан ортиқ муддатдан бери сиёсатга қатнашаётганим йўқ. Мен биргина ўз бизнесимни ва ҳуқуқий масалаларимни хал қилиш устида ишлаяпман», — деб билдирди у.

Бабанов президентлик сайловида енгилиб қолгандан кейин катта сиёсатдан кетаётганини билдирган. У қўзғалган жиноий ишлари сабаб ўлкадан чиқиб кетган. Жорий йилнинг августида қайтиб келгандан кейин у ваъдасида туриб, сиёсатга қўшилмаган. 

Бабанов президент сайловига қатнашгунга қадар ўлканинг премьер-министри, «Республика — Ата-Журт» партиясининг лидери ҳамда парламентнинг депутати бўлиб ишлаган.