Депутат Алтинбек Сулайманов Саймаитининг ўлимини ўрганиш бўйича комиссиядан кетди

405

«Бир Бол» фракциясининг парламентдаги депутати Алтинбек Сулайманов Айэркин Саймаитининг ўлдирилишини тадқиқ қилиш бўйича депутатлар комиссиясининг таркибилан ўз ихтиёри билан кетганини хабар қилди. Бизнесмен 11-ноябрда Туркияда отиб ўлдирилган. 

«Мени халққа ёмон кўрсатиш харакати кучайганидан, депутатлар бўлаётган ишларни текшириш керак деб комиссия тузиш ташаббуси билан чиққанман. Шу сабабдан, жамоатчиликда ҳеч бир шубҳа туғилмаслиги учун комиссиядан чиқиш тўғри деган қарорга келди», — деб билдирди Сулайманов.

Унинг айтишича, комиссия ишини фуқаровий жамият, журналистлар ва депутатлар назорат қилиб туради. Бунга қадар комиссиядан божхона етакчисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг акаси  Искендер Матраимов ҳам чиқиб кетган. 

Аввалроқ 21-ноябрда парламентда тадбиркор Айэркин Саймаитининг ўлдирилишини тадқиқ қилиш бўйича депутатлар комиссияси тузилган. Унинг таркибига ҳар бир фракциядан ўн депутат киради. 

Саймаитининг ўлдирилиши

Айэркен Саймаити 10-ноябрда, Истамбул меҳмонхоналаридан бирининг кафесида отиб ўлдирилган. Туркия ОАВларининг маълумотига кўра, кафеда Саймаитига бир киши яқинлашиб, овоз пасайтигичли тўпончадан ўқ отган. 

Саймаитининг ўлдирилиши бўйича ишга алоқадор тўрт киши қўлга олиниб, гумондорлар изини яшириб кетган машина ва қурол топилган. Саймаитининг жони 1000 долларга баҳолангани хабар қилинмоқда — шу миқдордаги пул қотилга тўланган бўлиши мумкин. 

Қирғизистонда Саймаитининг нуфузли дейилган Матраимовларнинг клани билан боғлашади. «Клооп» ва «Азаттык» суриштирув ўтказиб, унда Саймаити Қирғизистондан 700 млн доллар чиқариб кетганини тан олган. 

Пулнинг кўпроқ қисмини Хабибула Абдуқодирга жўнатиб турган. Абдуқодир — бу 55 ёшдаги хитойлик тадбиркор, у миллионлаган доллардан иборат декларацияланмаган ва нотўғри расмийлаштирилган товарларни Хитойдан Қирғизистонга ва ундан кейин қўшни ўлкаларнинг бозорларига етказиб турган. 

Саймаити Абдуқодирга божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов ёрдам бериб турганини, у орқали давлат ходимларини сотиб олиш амалга оширилганини айтган.