Қорасувда халқаро террор ташкилотининг аъзоси қўлга олинди — ИИВ

430

Ўш ШИИБининг экстремизмга қарши фаолият олиб бориш хизмати тарафидан олиб борилган тезкор тергов чоралари натижасида 17-ноябр уни «ат-Тавҳид валь-Жиҳод» халқаро террор ташкилотининг аъзоси қўлга олинди. 

Бу ҳақда Ўш ШИИБининг матбуот котиби Абсатар Тавакалов «Клооп»га билдирди. Унинг берган маълумотига кўра, ижтимоий тармоқда «Абдулла» номи билан рўйхатдан ўтган А. К. исмли фуқаро 2019 йилнинг апрель ойидадан бери экстремистик материалларни тайёрлаб, уни интенет орқали тарқатиб юрган. 

У 1987 йили туғилган Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Қорасув шаҳрининг турғуни экани маълум бўлган. 

Матбуот котибининг қўшимча қилишича, «Абдулла» номи билан рўйхатдан ўтган шаҳс интернетда фуқароларни террорчиларни моддий томондан қўллашга тарғиб қилиб юрган. 

«Бу маблағларни у “ат-Тавҳид валь-Жиҳод” халқаро террор ташкилотига жўнатиб турган. Ҳозирча бу тарқатган материллар бўйича бир қатор экпертизалар тайинланган», — деб билдирди Тавакалов.

Тезкор тергов ишининг асносида Қорасув шаҳрининг «Туратали» бозорида қўлга туширилган. Тинтув вақтида шубҳали шахсдан махсус белгиланган 5 000 сом, «самсунг» ва «максви» мобил телефонлари олинган. 

Унинг уйини тинтув қилиш вақтида эса ўқ отар ва пневматик тўпончалар, шунингдек бир неча флешкалар топилган.

Гумондорга қарши, Жазо кодексининг  «Террор харакатига ёрдамлашиш» деган модда асосида жиноят иши қўзғалган. 

                                                                                        Муаллиф: Сагин Сабиров