Қирғизистоннинг терма жамоаси Тожикистонга қарши ўйинда учрашувнинг бошидаёқ гол ўтказиб юбориб, охирига яқин ҳисобни тенглаган. Қирғизистон F гуруҳининг турнир жадвалининг иккинчи сафида қолиб, 2022 йили ўтувчи жаҳон чемпионатининг саралаш босқичини квалификациясининг учинчи раундига чиқиш имкониятини ҳозирча сақлаб турибди.
Ўйин ҳисобини 17-дақиқада Тожикистон очган — Эхсони Паншабе чап қанотдан чиқариб берган тўпини Жахонгир Эргашев Павел Матяшнинг дарвозасига йўллаб, деярлик тўсқинликсиз гол киргизган.
Қирғизистон термаси ҳисоб сонини ўйиннинг 83-дақиқасидагина тенглай олган. Валерий Кичин рақибининг жарима майдонига тўп чиқариб бергандан кейин дарвозанинг олдида бир оз чанг-тўзон бўлиб, натижада Тамирлан Козубаев Рустам Ятимовнинг дарвозасига тўпни юмалатиб, ҳисобни тенглаган — 1:1.
Тожикистон терма жамоаси киргизган голидан кейин деярлик тўлиқ таркиби билан ҳимояга ўтиб, ўз ярим майдонидан камдан кам чиқиб турди. Аммо тўхтовсиз уюштирилган ҳужумларига қарамай, қирғиз футболчилари ўйинда ғалабага эришолмай қолишган.
Қирғизистон термаси F гуруҳидаги иккинчи ўринни сақлаб қола олди, шунингдек 2022 йили Қатарда ўтувчи жаҳон чемпионатининг саралаш босқичини квалификациясининг учинчи раундига чиқиш имкониятини сақлаб қолди.
Саралаш босқичининг кейинги босқичига гуруҳдан бир ёки икки жамоа чиқади.
Қирғиз футболчилари кейин ўйинни 2020 йилнинг 31-мартида Мьянма термасига қарши меҳмонда ўтказади.
19-ноябрга нисбатан F гуруҳининг вазияти қуйидагича:
- Япония — 12 балл, 13 гол киргизган, 0 гол қўйиб юборган
- Қирғизистон — 7 балл, 10-5
- Тожикистон — 7 балл, 6-8
- Мьянма — 6 балл, 5-13
- Монголия — 3 балл, 2-10