«Мамлакатда реал муҳолифат йўқ». Экспертлар қирғиз сиёсатидаги мувозанат ҳақида

356

Президент Сооронбай Жээнбеков 2-ноябрда ОАВ вакиллари билан учрашув вақтида Қирғизистонда кучли муҳолифат бор деб билдирган. «Клооп»нинг журналистлари сиёсатчилар ва экспертлардан, уларни фикрича, мамлакатда ҳукуматга ким (агар шундай одамлар ҳозир ҳам бор бўлса) муҳолиф бўлаётганини сўраб кўрди. 

Ўмурбек Текебаев«Ата Мекен» партиясининг лидери

Мамлакатимизда муҳолифат бор. Бизнинг «Ата Мекен» партияси амалдаги парламентга ва кўпчилик парламентга муҳолифат бўлиб ҳисобланади. Биз ўз миссиямиз билан ишимизни қанчалик муваффақиятли бажараётганимизга сайловчилар баҳо беради. 

«Ата Мекен» партияси уран конларини ишлатишга, музликларни йўқ қилишга қарши чиққан. Алмамбет Шикмаматов [«Ата Мекен» фракциясининг лидери] ҳукумат раҳбаридан ўлканинг ташқарисида тадбиркорларни ўлдираётган криминал бўйича аниқ позициясини талаб қилган. 

Ҳозирда мамлакатда муҳолиф кайфиятдаги шаҳслар бор деб айтган бўлардим. Улар атрофига бошқа одамларни қанчалик даражада бириктира олишини эса вақт кўрсатади. Балки Ширин Айтматованинг қўлидан келар, чунки одамларнинг аксарияти ҳозирги вазиятдан ва ҳукуматдан норози.


Медет ТўлўгўновСиёсатшунос

Реал айтганда бизда сиёсий муҳолифат йўқ. Фуқаровий жамиятнинг турли гуруҳларидан ҳукуматга айтилаётган умумий танқид бор, шу сабабдан қандайдир бир даражада фуқаровий муҳолифат мавжуд. 

Парламентда муҳолифат кўринмайди, у ерда тизимли муҳолифат йўқ. Парламентнинг ташқарисида бизда, албатта, парламентга кирмай қолган ёки кейинги йили ўтишга харакат қилаётган одамларнинг турли гуруҳлари бор. Улар ҳам ҳукумат қилаётган нарсаларга қандайдир бир танқидий фикрларни билдиради, аммо уларни кучли муҳолифат деб айтишга ҳозирча эрта. 

Яқинда  Ширин Айтматова бош бўлган «Умут-2020» харакати пайдо бўлди. Бу ҳам коррупция масалаларига нисбатан конкрет позицияни эгаллаган йирик фуқаровий жамиятнинг бир қисми. Уларнинг асосий мавзуси бу Матраимов, бунга қарши улар муҳолифат ролини бажаришмоқда. Асосан, амалда, «Умут-2020» бераётган саволларни сиёсий муҳолифат парламентга беришини кўриш қизиқроқ бўларди, аммо бундай бўлгани йўқ.


Ширин Айтматова«Умут-2020» халқ харакатининг лидери

Агар Туркманистон билан солиштирсак, бизда муҳолифатга ўхшаган нарса бор. Аммо мен буни муҳолифат ёки муҳолифат эмас деб айтиш мақсадли эканига ишона олмайман. Масалан, биз ўзимизни муҳолифат харакати деб ҳисоблаймиз. Муҳолифат бу ҳукуматга келиб, ҳукуматни алмаштириш, биздан бундай мақсад йўқ. 

Ҳозир парламент муҳолифати йўқ. Мен буни одамларни тўплаб олган, мамлакатдан, бошқача айтганда солиқ хизматининг, финполнинг текширувларига боғлиқ олигархия партияларининг чиқиши билан боғлайман, чунки уларнинг бизнеслари бор. 

Шу сабабдан парламентда муҳолифат деб айтиш мумкин бўлган бир нарсани яратиш учун етарли овозлар йўқ. Техник жиҳатдан қандайдир бир партиялар муҳолифатга ёзилган, аммо бу номига холос. 

Ҳозирги вақтда «Ата Мекен» фракцияси парламентнинг ичида муҳолиф муҳокама юргизгани йўқ. Албатта, Текебаевнинг давридек, бу бошқа фракция эди. Ҳозирги вақтда улар ҳукуматга қарши чиқаётган нарсаларни кўрганим йўқ. Аксинча, муҳолифат бўлишнинг ҳеч кимга фойдаси йўқ.


Дастан БекешевКСДП фракциясининг парламентдаги депутати

Расмий турда парламентда муҳолифат бор, аммо уларнинг дастурлари йўқ, улар амалда муҳолифат қатори ишлашмайди. Менинг фикримча, ҳозирги ҳукуматга бундай кучли муҳолифат йўқ. агар айрим журналистларни ёки фуқаровий фаолларни ҳисобга олмасак. 

Бу 28 йил давомида муҳолифат турлича бўлган, баъзида муҳолифат енгилган, доимо қамалиб турган. Қамоқда ўтиришга тайёр ва ундан қўрқмаганларгина муҳолифат бўла олади. Бу ерда очиқ айтиш керак, куч органлари жуда кучли, керак бўлса қамоққа ўтирғизиб қўяди, керак бўлса исботсиз ҳам бир нарса топиб, қайсидир бир баҳони айтиб бир нарса қилиб қўйишлари мумкин.


Марс Сариев
Сиёсатшунос

Атамбаев қамоққа олингандан кейин Қирғизистонда кучли муҳолифат бор деб ўйламайман ва президент Жээнбековнинг бизда кучли муҳолифат мавжуд деганига қўшилмайман. Ҳозирда нисбий кучлар бор, аммо қандайдир бир муҳолиф блок ҳозирча йўқ деб ҳисоблайман. 

Ҳозирда «Умут-2020» харакатини олиб бораётган ва қарши кайфиятдаги ректорат чиқар оладиган Ширин Айтматовани муҳолифат деб айтиш мумкин. Текебаев тез эгилиб қолди ва ҳозирда у муҳолифатчи эмас.


Мирлан Бакиров«Онугуу-Прогресс» фракциясининг депутати

Албатта, бизда муҳолифат бор. У бугунги кунда аввалгидек радикал эмас. Парламентда конституциявий муҳолифат бор. Ҳозирда у ўз фикрини айтмоқда. 

Аввалги йилларга нисбатан у анча кучсиз бўлиши мумкин, аммо бу муҳолифат йўқ эканини билдирмайди. «Ата Мекен» партияси узоқ йиллар давомида муҳолифатда бўлган. Бугун улар ҳам фикрларини айтишмоқда. 

Умумий қилиб айтганда, муҳолифатнинг фикри турлича, ҳаммасининг ўз позициялари, ўз нуқтаи назарлари бор. Аниқ бир инсонларни муҳолифатчи деб атай олмайман. 

Мақола устида ишлаганлар: Жанара Баялиева, Алтинай Молдогазиева, Азим Сапарбеков, Мира Алимбаева.