Милиция Ахсидаги ўқувчи қизларнинг муштлашуви бўйича судгача терговни бошлади — Видео

390

Фейсбукда 19-ноябрда ўқувчи қизларнинг оммавий муштлашуви тасвирланган видео тарқаган. Унда воеа Ахси туманига қарашли Жани-Жол қишлоғидаги Жоробек Мамитбеков номидаги ўрта мактаб ўқувчилари муштлашгани айтилади. 

Видеодан элликка яқин ўқувчи қиз тўпланиб турганини ва бир оз вақт ўтгандан кейин оммавий муштлашув чиқиб кетганини кўриш мумкин. Бундан ташқари, воқеани четда турган бир неча эркак болалар видеога олиб тургани кўрилади. 

Мазкур видео сабаб Жалолобод вилоят ИИБнинг матбуот котиби Нурдин Жээнтаев «Клооп»га интервью бериб, муштлашган қизлар Жани-Жол қишлоғидаги №10 Мамитбеков номидаги ўрта мактабнинг ўқувчилари эканини тасдиқлади. Унинг айтишича, жанжал 10-11 ксинфдаги ўқувчи қизларнинг ўртасидаги келишмовчилик сабаб чиққан. 

«Бу воқеа бўйича Ахси туман ИИБи Жазо кодексининг “Безорилик” моддаси билан судгача тергов бошлаган. Ҳозирча барча ҳолатлар аниқланмоқда. Ҳозирги вақтда касалхонага жароҳат оқибатида мурожаат қилганлар йўқ», - деди Жээнтаев.

Материал чоп этилишидан аввал мактабнинг директоридан изоҳ олишга уринишимиздан фойда чиққани йўқ. 

Маориф вазирлигининг матбуот котиби Марина Гречанная эса ҳозирги вақтда муштлашув бўйча маълумот ўрганилаётганини хабар қилди. 

Муаллиф: Айзат Камчибекова